Кибер таҳдидларнинг трансчегаравий хусусияти минтақавий ва халқаро даражада ҳамкорлик қилишни талаб этади, дея таъкидлади Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Элдор Арипов МДҲ давлатларининг ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича форумида.
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилади. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар дафтари» орқали кредит олиб, ўз ишини бошлаган қизга мактуб йўллади. Давлат раҳбари мактубида Азиза ва унинг онасига 3 хонали уй берилишини маълум қилди.
Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозада Ўзбекистонга олиб келинди.
«Ипак Йўли» банкининг мижозлари учун MyID сервиси орқали масофали идентификациядан ўтиш имконияти пайдо бўлди. Идентификация учун ҳужжатлар керак бўлмайди.
Ўзбекистон бугунги кунда мисдан 2,5 млрд доллар даромад кўрмоқда. Келгуси 5 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тоннагача етказиш орқали, бу кўрсаткични турдош тармоқлар билан бирга 7−8 миллиард долларга етказиш мумкин, дейилди президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда. Бунинг учун мис саноати кластерларини ташкил этиш ва бошқа чораларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Жаҳонгир Отажоновнинг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видео чиқишларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлгани сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Маълум қилинишича, Жаҳонгир Отажонов ўз чиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринган.
Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтишини ҳамда Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳоқама қилдилар.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида авиация, артиллерия ва батальон тактик гуруҳларининг жанговар шайлиги текширилди. Вазир СУ-25 қирувчи самолётида чегарани бузиб ўтган шартли душманга авиазарба берилишини бевосита кузатди.
Абдулазиз Кaмилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди. Вазир USAID раҳбарини июль ойининг ўрталарида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясига таклиф қилди.
Кеча Ўзбекистонда 498 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 636 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Навоий вилоятида Cobalt Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этди.
26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.
Бир гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Тожикистон чегарасидан ўтгани, Швеция бош вазирининг истеъфоси, Ҳиндистоннинг 50 минг нафар ҳарбийни Хитой билан чегара ҳудудига сафарбар қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишига тайёргарликлар масалаларини муҳокама қилишди.
1 июлдан Ўзбекистонда бўладиган ўзгаришлар, ППХ ходимининг ўзига ўқ узиши, президентнинг иш ҳафтаси графики, август ойида Ўзбекистонга олиб келинадиган вакцина — «Газета.uz»нинг 28 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.
UzAuto Motors январь-май ойларида Қозоғистонда 11,7 минг дона автомобиль сотиб, савдо ҳажми бўйича биринчи ўринга кўтарилди.
Москвада мигрантларни коронавирус инфекциясига қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Ҳозирда улар «Спутник Лайт» билан эмланмоқда ва вакцина учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг