Кеча Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 545 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.
Президент қийноқларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги янги ҳужжатга имзо чекди. Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарни компенсация қилиш тизими йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев метрополитен алоҳида энергия тизимига эга бўлишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, метрода тез-тез учрайдиган носозликларни бартараф этиш учун қиймати 40 миллиард сўм бўлган алоҳида подстанция сотиб олинмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов америкалик телебошловчи Деннис Уолига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бошқарув шакли, «Толибон»нинг мақсадлари ҳақида сўзлади, шунингдек, Ўзбекистоннинг оптимистик муносабати ва нима учун шахсан ўзи «Толибон»ни террористик ташкилот эмас деб ҳисоблашига изоҳ берди.
Янгиҳаёт, Сергели ва Бектемир туманларида чиқинди сувларни тозалаш учун президент янги оқава сув тозалаш иншоотини қуришни таклиф қилди. Ушбу ҳудудларда яшовчилар бир неча ойдан бери ёқимсиз ҳиддан шикоят қилмоқдалар.
UzAuto Motors катта миқдордаги пўлат листлар Россиядан олиб келинаётганда йўқолганини маълум қилди. Талон-торож қилинган ушбу листлар 2000 дан ортиқ Nexia-3 автомобилининг кузов қисмларини ишлаб чиқаришга етар эди, дея аниқлик киритди компания.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш маъқулланди. Янги таҳрирдаги қонунда бир қатор янги нормалар мавжуд.
Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида 46 ёшли Оксана Чусовитина сакраш йўналишида олтин медални қўлга киритди.
Кеча Ўзбекистонда 546 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 454 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Енгил, ёрқин, мазали ва витаминларга бой салатлар — Zira.uz ёзги салатлар рецептларини эътиборингизга ҳавола этади.
Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчаси ва Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини боғлайдиган янги йўл ва кўприк қурилиши билан танишди. «Келажакни ҳисобга олиб, ҳали кўп жойда кўприклар қурамиз», — деди президент. Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги учта йўл ўтказгич ва йўл қурилиши нархи 49 млн долларгача қимматлашганига аниқлик киритган эди.
Президент фармони билан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида спорт анжомлари ва делегация формасини, жиҳозларини сотиб олиш бўйича шартномалар, шунингдек спорт базаларини ижарага бериш шартномаларини электрон савдолар ва танловларсиз тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилди. Бундан ташқари, эълонларни давлат харидлари порталида жойлаштирмасликка ҳам рухсат берилади.
Олий Мажлис Сенати Тошкент вилоятининг умумий майдони 17,3 минг гектар бўлган туман ва шаҳарлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу жиноятчиликка қарши самарали курашиш ва аҳолининг ижтимоий таъминотини яхшилашга ёрдам бериши таъкидланди.
Чехияда юз берган торнадо оқибатида 200 га яқин кишининг жароҳатлангани, АҚШнинг Aфғонистонда 650 нафарга яқин ҳарбийни қолдираётгани, Европа Иттифоқининг Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини узайтиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентда жорий этилаётган янги карантин чекловлари, Сенатда ташкил этилаётган янги қўмита, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга бериладиган рағбатлантиришлар, Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши — «Газета.uz»нинг 25 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. У қозоғистонликларни вакцина олишдан қўрқмасликка чақирди.
Жума куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин корхонанинг ички қисми ва томига, шунингдек қўшни уйнинг том қисмига таъсир кўрсатди. Қурбонлар ва жароҳатлар йўқ, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши тавсия этилди.
«Ипак Йўли» банкнинг мобил иловаси фойдаланувчилари учун Visa карталаридан пул ўтказмаларини Visa Direct орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг