Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ошиши сабабли Тошкент шаҳри «Қизил» тоифадаги ҳудудга, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари «Сариқ» тоифадаги ҳудудларга кириши белгиланди.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Соғлинқ сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланади.
Касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги сабабли 18 ёшдан катта бўлган Тошкент шаҳри аҳолисини бепул коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш бошланмоқда.
Enter Engineering ва «Уралмашзавод» компаниялари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2 млрд доллар қийматга эга бойитувчи комбинат қуришади. Олдинроқ ушбу лойиҳа SFI Management Group назоратидаги Renaissance Heavy Industries томонидан амалга оширилиши керак эди, бироқ февраль ойида улар лойиҳадан чиқариб ташланди.
«Детралекс» препарати варикоз хасталигини енгишга ёрдам беради.
Шу ҳафта охирида Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35…+38 даражани ташкил этади.
25 июндан бошлаб COVID-19 билан касалланганлар сонининг ўсиши муносабати билан Исроил ёпиқ жойларда ниқоб тақиш режимига қайтмоқда. 7 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, спорт билан шуғулланилаётган вақтда ниқоб тақиш мажбурий эмас.
Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ходимлари томонидан 21 млрд сўм нақд пул, Жиззах политехника институтида эса 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказилиб ўзлаштирилган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда сенатор Фарход Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.
«Шароит Плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси ногиронлиги бўлган шахсларни муносиб иш билан таъминлаш учун онлайн платформани ишга туширди. Лойиҳанинг ҳамкорлари — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва ЕХҲТ, лойиҳа БМТнинг ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш Қўшма дастури томонидани қўллаб-қувватланмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 476 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 535 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.
Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти видеоселекторда қўшниларни ҳисобга олганда, мамлакат мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенглигини таъкидлади. Шу боис, 15 та ҳудудда кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Қолаверса, яна 10 та ҳудудда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича КСЗлар яратилиши айтилди. «Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак», — деди у.
Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди. Мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилаётгани айтилди.
ЖССТнинг болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат бергани, Қозоғистонда мажбурий эмланишдан бош тортганларнинг жаримага тортилиши, Эфиопияда ҳаво ҳужуми натижасида 80га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилиши, 2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланиши, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланиши, Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиши — «Газета.uz»нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда режага асосан қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг