Кеча Ўзбекистонда 395 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 383 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Афғонистонда эпибемиологик вазиятнинг кескинлашаётганлиги сабабли ўзбек-афғон чегарасида фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистонда COVID-19га қарши эмланадиганлар гуруҳи кенгайтирилди. Энди 50 ёшдан ошган фуқаролар ва ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланади. Сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги сабабли ҳудудларда коронавирус беморларини даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш бўйича топшириқлар берилди.
2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон «Газпром»дан Хитойга (0,54 млрд куб метр) экспорт қилганидан ҳам кўпроқ газ сотиб олди. 2020 йилда мамлакат «Газпром»га газ етказиб беришни тўхтатган эди.
Сенат 16-ялпи мажлисда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги, давлат тили тўғрисидаги ва бошқа қатор қонунларни кўриб чиқиб, Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласини муҳокама қилади.
Ўзбекистоннинг 15 та ҳудудидаги 1227 та кўп қаватли уй, шу жумладан, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита мавзеда жойлашган уйлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади. Улар очиқ танлов орқали танланади. Ҳужжатнинг айрим бандлари Уй-жой кодексига ва «Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонунга зид бўлиши мумкин.
Aндижонда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади ва уни капот устида 50−60 метрча судраб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Европа Иттифоқининг Беларусга қарши тўртинчи санкциялар тўплами, Швеция парламентининг илк бор бош вазирга ишончсизлик вотумини билдиргани, Ғарбий Африкада 2027 йилда умумий пул бирлиги жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президентнинг ушбу ҳафтадаги иш графики, 19 ёшли қизнинг зўрланиши, давлат рўйхатидан ўтказилмаган партия, Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланиши — «Газета.uz»нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Aqlvoy болалар телеканалида эфирга узатилган мультфильмларда итальян рассоми Сандро Боттичеллининг «Венеранинг туғилиши» картинаси ва малика Жинан ҳамда Оловудииннинг ўпишиш саҳналари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди. Канал ушбу ҳолатлар бўйича изоҳ берди.
Халқаро молия корпорацияси кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришда Ўзбекистонга кўмаклашади.
Тошкентда Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси икки фуқародан ушбу ОТМ ёки ТошДПУга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 6000 доллар олаётганда ушланди.
Долларнинг расмий курси 19,25 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовдан Шавкат Мирзиёев такроран ўз номзодини президентликка қўйиши ва бу борадаги қарори ҳақида давлат раҳбари қачон эълон қилишини сўрашди. Унинг сўзларига кўра, сайловолди жараёни июль охирида бошланади. «Ким, қачон ўз номзодини илгари суришини билиш учун июль охиригача кутишимиз керак», — деди у.
«Ўзэкспомарказ»нинг агрокўргазмалари Ўзбекистонда илк бор гибрид форматида ўтказилади.
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Администрация ходимлари қаторида СOVID-19`га қарши эмланганини, жумладан, июннинг биринчи ҳафтасида хитой-ўзбек вакцинасининг илк компонентини қабул қилганини таъкидлади.
Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Вазирлик аризалар ва илова ҳужжатлари тегишли қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини таъкидлади. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг фуқаро имзоси талаб қилинса, «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси 9,8 минг имзо йиғган.
Арманистон бош вазири в. б. Никол Пашиняннинг «Гражданский договор» партияси парламент сайловларида 53,92% овоз билан ғолиб бўлди. Ундан кейинги ўринни мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарянниг блоки эгаллади.
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистонда ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +35 даражагача кўтарилади. Баъзи кунларда шамол кучайиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг