Архив

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади
18 июнь 2021, 12:00

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.

Андижон иқтисодий комплексдаги 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди
18 июнь 2021, 11:49

Андижон иқтисодий комплексдаги 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилишини маълум қилди. «Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз», — дея қўшимча қилади президент.

Президент избосканлик тадбиркор аёлга «Меҳнат шуҳрати» орденини топширди
18 июнь 2021, 11:44

Президент избосканлик тадбиркор аёлга «Меҳнат шуҳрати» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев Андижонлик тадбиркор аёл, Умида Усмоновани «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, унга «Микрокредитбанк» томонидан 5 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши бўйича топшириқ берилди. Президент тадбиркор аёл билан 17 июнь куни Урганжи маҳалласида учрашиб, уни мукофотлашини айтган эди.

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент
18 июнь 2021, 11:41

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.

Ўзбекистонда камондан отиш ривожлантирилади
18 июнь 2021, 11:24

Ўзбекистонда камондан отиш ривожлантирилади

Президент қарори билан мамлакатда камондан отиш ривожлантирилиб, оммалаштирилади. Тошкентда ҳар йили «Алпомиш ва Барчиной», Самарқандда — «Тўмарис кубоги» мусобақалари, Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хивада — «Туризм ва камондан ўқ отиш ҳафталиги» ўтказилади.

17 июнь куни Ўзбекистонда 4 нафар коронавирус бемори вафот этди, 385 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
18 июнь 2021, 10:57

17 июнь куни Ўзбекистонда 4 нафар коронавирус бемори вафот этди, 385 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 минг 219 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Дам олиш кунлари булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
18 июнь 2021, 10:54

Дам олиш кунлари булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Республика бўйлаб жума ва шанба кунлари булутли об-ҳаво устунлик қилади, баъзи ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин. Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати меъёрдан +2…+4 даража паст бўлиши кутилмоқда.

«Пахтакор» футболчиларининг ойлиги ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади
18 июнь 2021, 10:39

«Пахтакор» футболчиларининг ойлиги ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади

«Пахтакор» ҳомийлари томонидан ажратилган 22 млрд сўм ҳисобидан клубнинг йиғилиб қолган қарздорликлари ёпилди. Эндиликда жамоанинг молиявий ҳисоботлари, футболчилар ишлаб топадиган маблағлар ва мукофот пуллари клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади.

Президент Андижон туманида янги шаҳар қурилишига тамал тошини қўйди
17 июнь 2021, 22:29

Президент Андижон туманида янги шаҳар қурилишига тамал тошини қўйди

Андижон туманида 4 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳар қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. «Бу тарихий воқеа билан, хайрли маросим билан бутун Андижон ҳалқини чин юракдан табриклайман», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 июнь 2021, 21:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қримда кучли ёмғирлар натижасида 300 дан ортиқ уйнинг сув остида қолгани, Украинадаги йирик ҳудудларга 30−40 йил ичида чўлланиш таҳдид солаётгани, Японияда 20 июндан бошлаб фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 июнь 2021, 20:30

17 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ДХХнинг собиқ биноси сотилиши, президентнинг Aндижонга ташрифи, антикоррупция агентлигига юклатилган янги вазифалар, давлат органлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати — «Газета.uz»нинг 17 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

БМТТДнинг минтақавий раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди
17 июнь 2021, 19:43

БМТТДнинг минтақавий раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

БМТТДнинг минтақавий раҳбари Миряна Сполярич Эггер ўзининг расмий икки кунлик ташрифини чоғида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга содиқлигини яна бир бора тасдиқлади.

Uzbekistan Airways Ҳиндистонга қатновларни камайтирди
17 июнь 2021, 19:11

Uzbekistan Airways Ҳиндистонга қатновларни камайтирди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 18 июндан Тошкентдан Деҳлига амалга ошириладиган рейслар сонини қисқартирди — жума кунли парвозлар бекор қилинди.

Икки ой ичида 100 млрд сўмлик давлат харидлари танловларида қонун бузилган — Антикоррупция агентлиги
17 июнь 2021, 19:03

Икки ой ичида 100 млрд сўмлик давлат харидлари танловларида қонун бузилган — Антикоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларига оид эълонлар бўйича ўтказилган мониторингда май-июнь ойларида 101,5 млрд сўм миқдоридаги 324 та танловда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бюджет буюртмачиларининг 101,5 млрд сўмлик 324 та танловини бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
17 июнь 2021, 18:27

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 9,43 сўмга пасайди ва жами 10 581,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз пасайди.

БМТ давлат тўнтариши иши бўйича қамалган собиқ дипломат Қодир Юсуповни ҳимоя қилиб чиқди
17 июнь 2021, 18:15

БМТ давлат тўнтариши иши бўйича қамалган собиқ дипломат Қодир Юсуповни ҳимоя қилиб чиқди

БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистонни давлат тўнтариши тўғрисидаги иш бўйича қамалган собиқ дипломат Қодир Юсуповни зудлик билан озод қилишга чақирди. Олтита инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам худди шу баёнот билан чиқди.

«Юзга киргунча юртбоши бўлинг» — андижонлик онахон президентни дуо қилди
17 июнь 2021, 18:13

«Юзга киргунча юртбоши бўлинг» — андижонлик онахон президентни дуо қилди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлди. Мазкур хонадон эгасининг онаси Санобар ая Ўринбоева президентни дуо қилди.

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев
17 июнь 2021, 17:36

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссихона ва «Рустамжон Замин ривожи» фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини ва шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошишини» таъкидлади. «Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак. Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада», — деди у.

Жо Байден ва Владимир Путин учрашувидан энг муҳим фикрлар
17 июнь 2021, 17:04

Жо Байден ва Владимир Путин учрашувидан энг муҳим фикрлар

АҚШ ва Россия президентлари Женевада юзма-юз кўришиб, киберхавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, минтақавий можаролар ва бошқа мавзуларни муҳокама қилди. Жо Байден суҳбат оҳангини «яхши ва ижобий» деб атаган бўлса, Владимир Путин «саммитда ҳеч қандай душманлик бўлмаганини» таъкидлади.

«Шерматов вазиятдан фойдаланиб, „пиар“ қилибдиларда бир» — депутат давлат бюджетининг тасдиқланиши ҳақида
17 июнь 2021, 17:03

«Шерматов вазиятдан фойдаланиб, „пиар“ қилибдиларда бир» — депутат давлат бюджетининг тасдиқланиши ҳақида

Президент видеоселекторда ўқитувчилар ойлик маошларини ошириш зарурлигини таъкидлади. Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов «давлат бюджетини тасдиқловчи баъзи депутатлар» бундан тўғри хулоса чиқаришига умид қилишини ёзди. Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жараён депутатларга боғлиқ эмаслигини, Шерматов вазиятдан фойдаланиб «пиар» қилганлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг