Архив

Россияга олиб борилган қуруқ меваларда зарарли организм аниқланди
4 декабрь 2020, 12:25 1

Россияга олиб борилган қуруқ меваларда зарарли организм аниқланди

Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган. Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ўзбекча сертификат билан Россияга олиб кирилган. Капр қўнғизи Ўзбекистонда расмий равишда йўқ қилинган объект ҳисобланади.

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди
4 декабрь 2020, 10:01

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

Андижон вилояти прокуратураси блогер Отабек Нуритдиновга қарши қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди. Аввалроқ Андижон шаҳридаги 25-мактаб директори ўринбосари Гулчеҳра Мирзаеванинг шикоятидан сўнг иш очилган эди.

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади
3 декабрь 2020, 22:24

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби, Тереза Рибейру ОАВ эркинлиги бўйича вакили, Маттео Мекаччи ДИИҲБ директори бўлади.

Суд UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади
3 декабрь 2020, 22:20

Суд UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг суд қарори устидан апелляция шикояти қабул қилинди. Суд 11 декабр куни UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади.

Ғилдиракдаги карантин
3 декабрь 2020, 19:20

Ғилдиракдаги карантин

Наташа ва Люда — Смоленск вилоятидан бўлган опа-сингиллар. 2019 йилда улар ишдан бўшаш учун ариза ёзиб, ити Юни ўзлари билан олиб, Марказий Осиё бўйлаб кўп ойлик велосаёҳатига чиқдилар. Уларни барқарор иш жойини велосипед эгарига, иссиқ ором кўрпаларни сайёҳлик чодирига алмаштиришга нима мажбур қилди ва уйни йўлда ҳис қилиш нима эканлиги ҳақида — «Газета.uz» материалида.

«Ҳукумат матбуотни хавф-хатар эмас, ўзига шерик деб билиши керак» — Хелена Фрайзер
3 декабрь 2020, 16:54

«Ҳукумат матбуотни хавф-хатар эмас, ўзига шерик деб билиши керак» — Хелена Фрайзер

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрайзер инсон ҳуқуқлари доирасида сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, у блогерлар, журналистлар, ОАВ ходимлари фаолиятини эркин олиб боришларига таъқиқлар қўйилмаслигини ва бундай вазиятларда химоя чоралари кўрилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
3 декабрь 2020, 16:31

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

3 декабрь куни қабул қилинган президент фармонига кўра, 2021 йилда 2−3 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди
3 декабрь 2020, 16:02

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот тизими каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»
3 декабрь 2020, 15:53

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирус пандемияси давридаги сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. «Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди», — дея таъкидлади у.

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди
3 декабрь 2020, 15:24

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони
3 декабрь 2020, 14:34

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони

Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунига бағишлаб «Газета.uz» ЮНИСEФ томонидан тайёрланган оддий мактабга борувчи, тенгдошлари билан осон дўстлашувчи ва доимо кулиб турувчи Даун синдроми мавжуд бўлган 8 ёшли бола ҳақидаги ҳикояни тақдим этади.

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди
3 декабрь 2020, 13:43

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров Бухоро вилоятининг Пешкў туманига, Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Зиёдулла Давлатов эса Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким этиб тасдиқланди.

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди
3 декабрь 2020, 12:09

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди

Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ
3 декабрь 2020, 11:53

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади
3 декабрь 2020, 11:33

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.

Жондор тумани ҳокими ўзгарди
3 декабрь 2020, 11:28

Жондор тумани ҳокими ўзгарди

Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди
3 декабрь 2020, 10:46

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади
2 декабрь 2020, 22:29

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади

15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 декабрь 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди
2 декабрь 2020, 19:13

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди

Путин келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берди.Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва шифокорлар эмланиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг