Амударё катта сохта куракбуруни ҳозиргача сақланиб қолган жонзотлар ичида энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Ушбу балиқ тури халқаро «Қизил китоб»га «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур» мақоми билан киритилган. Бироқ, гидробиолог Бахтиёр Шералиевнинг таъкидлашича, дунёда фақатгина Амударё сувларида учрайдиган ушбу балиқ маҳаллий аҳоли томонидан овланмоқда ва Экология қўмитаси ушбу балиқ турини сақлаб қолиш учун етарлича эътибор қаратмаяпти.
Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
Президент сешанба кунги видеоселекторда энди ер фақат аукционда сотилиши ёки ижарага берилишини маълум қилди. «Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари Сурхондарё тажрибаси доирасида 2021 йилнинг ўзида қарийб 100 гектар ғалладан бўшаган ер ишсиз аҳолига берилишини таъкидлаган.
Туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар, шу жумладан Мехмет Зеки Обуз, Ўзбекистонга қарши Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Обуз 2007 йилда Ўзбекистонда 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Эверестни забт этган ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Спортичига президент совғаси — Trailblazer топширилди.
15 апрель санасини Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан шунингдек, соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган ва фидокорона меҳнат қилганлар «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан ҳам айни шу куни тақдирланиши белгиланмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 163 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 268 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.
Effect.uz сайти журналистлари Aндижон вилоятида фуқаролар мурожаатларини ўрганиб турган вақтида калтакланганлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.
Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида 1 тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» таркибида ичак таёқчаси ва олтинранг стафилококк аниқлангани сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги тозалаш иншоотларидан чиқаётган бадбўй ҳидни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказиб, муаммони назоратига олди.
Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.
Буркина-Фасода жангариларнинг қишлоққа ҳужуми натижасида 160 кишининг ҳалок бўлгани, Google’нинг Францияга 220 млн евро миқдорида жарима тўлаши, Чернобиль зонасида туризмнинг ривожлантирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Кўчма савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар «К-SAVDO» ахборот тизими орқали электрон рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Савдо жойи онлайн аукционда сотилади.
Европа иттифоқи Ўзбекистонга агроозиқ-овқат секторини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга 11 млн евро ажратди.
Aлишер Қодировнинг интервюсидан фикрлар, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланиши, Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш графики, Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилиши — «Газета.uz»нинг 7 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда 348 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлди. Уларнинг аксарияти AstraZeneca вакцинаси билан эмланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг