Aмерика кубоги мусобақасининг мезбони аниқ бўлиши, ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабаси, Ўзбекистон футзал терма жамоаснинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари, ЎФAнинг навбатдан ташқари конгресси — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 минг 722 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 197 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.
«Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолиши, цемент импортининг ҳажми ошиши, Мактабгача таълим вазирлигидаги тайинловлар, Aндижондаги ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар — «Газета.uz»нинг 5 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ferkensco ва «Газпромбанк» ўртасида янги кимё мажмуасини молиялаштириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Ушбу қарор ташқи қарз ўсишининг секинлашгани, такомиллашган фискал сиёсат ва ислоҳотлар билан боғлиқ. Агентлик, шунингдек, мамлакатнинг кредит рейтингини янада камайтиришга хизмат қилувчи омилларга ҳам тўхталиб ўтган.
Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.
Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.
ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.
Сабзавотли сомса, туркча погача, бананли нон, қиймали рулетчалар — Zira.uz пикник учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептларини тақдим этади.
Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.
Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.
Турли статистик маълумотлар, Шаҳрисабздаги авария, ИИБ ходимларининг ишдан бўшатилиши, пенсия ва нафақалар оширилиши, 2000 ва 20 000 сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши — «Газета.uz»нинг 4 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қорабоғда мина портлаши натижасида уч кишининг ҳалок бўлгани, Facebook’нинг сиёсатчиларга берилган имтиёзларни бекор қилиши, АҚШда 59 та Хитой компаниясининг қора рўйхатга киритилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятига сафари чоғида маст ҳайдовчи бошқарган автомобиль унинг кортежига урилиб кетди.
14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.
Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди. У «Sputnik V» вакцинасини қабул қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг