Архив

Қаршида ҳавонинг иссиқлиги сабабли самолётда носозлик чиқиб, парвоз кечиктирилди
6 июнь 2021, 11:54

Қаршида ҳавонинг иссиқлиги сабабли самолётда носозлик чиқиб, парвоз кечиктирилди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортидада видео лавҳалар тарқалди. Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
6 июнь 2021, 11:26

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Aмерика кубоги мусобақасининг мезбони аниқ бўлиши, ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабаси, Ўзбекистон футзал терма жамоаснинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари, ЎФAнинг навбатдан ташқари конгресси — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонда 8742 нафар киши 3-доза вакциналари билан эмланди
6 июнь 2021, 11:12

Ўзбекистонда 8742 нафар киши 3-доза вакциналари билан эмланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 минг 722 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 197 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Электр таъминотидаги узилишлар кучли шамол ва электр истеъмоли ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ — вазирлик
5 июнь 2021, 23:39 1

Электр таъминотидаги узилишлар кучли шамол ва электр истеъмоли ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ — вазирлик

Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

5 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 июнь 2021, 21:19

5 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолиши, цемент импортининг ҳажми ошиши, Мактабгача таълим вазирлигидаги тайинловлар, Aндижондаги ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар — «Газета.uz»нинг 5 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Андижонда 100 гектар ерни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган мансабдорларга суд ҳукми ўқилди
5 июнь 2021, 17:02

Андижонда 100 гектар ерни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган мансабдорларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ferkensco «Газпромбанк» билан шартнома имзолади
5 июнь 2021, 16:00

Ferkensco «Газпромбанк» билан шартнома имзолади

Ferkensco ва «Газпромбанк» ўртасида янги кимё мажмуасини молиялаштириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди
5 июнь 2021, 14:17

S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Ушбу қарор ташқи қарз ўсишининг секинлашгани, такомиллашган фискал сиёсат ва ислоҳотлар билан боғлиқ. Агентлик, шунингдек, мамлакатнинг кредит рейтингини янада камайтиришга хизмат қилувчи омилларга ҳам тўхталиб ўтган.

Республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати текширилади
5 июнь 2021, 14:05

Республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати текширилади

Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.

Jizzakh Petroleum «Газпромбанк» билан ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолади
5 июнь 2021, 14:00

Jizzakh Petroleum «Газпромбанк» билан ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолади

Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
5 июнь 2021, 11:55

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди
5 июнь 2021, 11:00

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди

ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.

Пикник учун егуликлар тайёрлаймиз
5 июнь 2021, 10:30

Пикник учун егуликлар тайёрлаймиз

Сабзавотли сомса, туркча погача, бананли нон, қиймали рулетчалар — Zira.uz пикник учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептларини тақдим этади.

Цемент импорти ҳажми кескин ошди
5 июнь 2021, 09:31

Цемент импорти ҳажми кескин ошди

Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.

Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди
5 июнь 2021, 08:57 1

Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.

4 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 июнь 2021, 21:26

4 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Турли статистик маълумотлар, Шаҳрисабздаги авария, ИИБ ходимларининг ишдан бўшатилиши, пенсия ва нафақалар оширилиши, 2000 ва 20 000 сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши — «Газета.uz»нинг 4 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 июнь 2021, 21:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қорабоғда мина портлаши натижасида уч кишининг ҳалок бўлгани, Facebook’нинг сиёсатчиларга берилган имтиёзларни бекор қилиши, АҚШда 59 та Хитой компаниясининг қора рўйхатга киритилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғизистон президенти кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
4 июнь 2021, 20:49

Қирғизистон президенти кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятига сафари чоғида маст ҳайдовчи бошқарган автомобиль унинг кортежига урилиб кетди.

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк
4 июнь 2021, 20:35

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк

14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
4 июнь 2021, 20:11 2

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг