Кеча Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 320 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Пойтахтда май ойидан буён кузатилаётган қум ва чангли бўронлар шаҳарда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар сабабли келиб чиқмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмаганлигини сиёсий хато деб атади. «Бирон бир хорижий журналистлар қонунчиликни жиддий бузадиган бўлса, уни тезда ҳайдаш эмас, қонунчиликка бўйсундиришнинг оҳиста йўллари ишга солиниши керак», — дейди у.
Исроил парламентининг мамлакат президентини сайлагани, Эрон денгиз кучларининг энг йирик кемаси чўкиб кетгани, Янги Каледония мустақиллиги бўйича референдумнинг ўтказилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентда очилган янги боғ, президентнинг Сурхондарёда ўтказган йиғилиши, IT Park 27 та компаниянинг резидент мақомини бекор қилиши, кучли шамолнинг оқибатлари — «Газета.uz»нинг 2 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев «Тўпаланг» сув омбори Сурхондарё аҳолисининг сув билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни лойиҳага масъул қилиб тайинлади. Шунингдек, президент коронавирусга қарши курашга 80 трлн сўм кетганлигини, лекин у пулга ачинмаслигини айтди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абудулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади.
Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.
Лионда истиқомат қилувчи стрит-арт рассоми Ememem шаҳардаги йўл ва деворларнинг бузилган қисмларига санъат асарлари сингари бўёқ бериб, ажойиб нақшлар туширади. Бу орқали у мамлакат инфратузилмасининг ачинарли ҳолатига эътибор қаратмоқда.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 550 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
3−7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +43 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон бўлиши мумкин
Пойтахт Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Энди унинг ҳудудида велосипед, самокат ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланади.
Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан учрашувда Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилишининг илк босқичлари учун Жаҳон банки томонидан 35 млн доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёни «иқтисодий берк» вилоят деб атаб, у ерда тадбиркорларга Тошкентда мавжуд имкониятлар сингари бир ҳил шароит яратиш кераклигини таъкидлади. Президент вилоятдаги асосий муаммо суғориш ва ичимлик суви таъминоти эканлигини қайд этди. «Мен ҳақиқий масъулиятни ўз зиммамга олиш учун келдим, бу қийин. Одамлар гаплардан чарчаган, уларга ҳақиқий лойиҳалар, пул, инфратузилма бериш керак», — деди у.
Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.
Ўзбекистон давлат симфоник оркестри дирижери ва бадиий раҳбари Камолиддин Уринбаев «Газета.uz»га берган интервьюсининг иккинчи қисмида дирижерликка қандай кириб келганлиги, иқтидорсиз кишининг бўлмаслиги ва мусиқа соҳасини ривожлантиришга ким ҳисса қўшиши кераклиги ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев анорчилик бўйича илмий ишлар қилиб келаётган боғбон аёл билан суҳбатдан сўнг, мазкур йўналишда таҳсил олаётган ёш олималарни илғор хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш бўйича топшириқ берди. «Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашувида вилоятда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
IT Park дирекцияси ўз мажбуриятларини бажармаган 27 та компаниянинг мақомини бекор қилди. Резидентлик мақоми бекор қилинган компанияларнинг орасида — Oson Apteka, Hoop Club, Invan Soft, Filosofiya IT, Imenu, School-Service ва бошқалар бор.
Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг