24 апрель куни Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри биносининг очилиш маросими бўлди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон таъмирлаш ишларига 5 млн доллар маблағ ажратганди.
Ўзбекистон литий қазиб олиш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. Геология вазирлиги мамлакатда бошқа «технологик металлар» деб аталувчи соҳани ривожлантиришни истиқболли йўналиш сифатида кўрмоқда.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.
Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди. Тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Сергели туманида энага қарамоғида қолган 3 ёшли қиз вафот этди. Марҳуманинг онаси болани танишиникида қолдириб кетганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.
24−27 апрель кунлари пойтахтда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда 5 мингдан ортиқ делегатлар, шу жумладан ҳукуматлар вакиллари ва ишбилармонлар фикр алмашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боряпти. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.
Чортоқ туманида талаба қизни ва дугоналарини кўп бора безовта қилиб, ҳатто онасини ўлдириш билан қўрқитган эркакка нисбатан 4,9 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.
Асака туманида 30 яшар шошилинч тиббий ёрдам шифокори беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди. Бунга эрнинг рашк қилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда безовталик ва депрессия каби руҳий касалликлар кенг тарқалган. ЖССТ Марказий Осиё давлатларини руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун оилавий шифокорлар даражасида руҳий саломатлик хизматини жорий этишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» ташкилот вакили билан суҳбатлашди.
Шуҳрат Ғаниев Туркманистон ВМ раиси ўринбосари билан Туркманистонда жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларида ишловчилар учун «вахта» режимини бекор қилиш, 2 та чегара пости фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини бирга бошқаришни автоматлаштириш каби масалаларни муҳокама қилди.
Шайхонтоҳур туманидаги мактабнинг 5 нафар ўқувчи қизи уй ертўласида бир қизни калтаклади. Ҳолатга изоҳ берган Тошкент шаҳри мактаб таълими бошқармаси ички ишлар ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бораётганини билдирди.
Денов туманида аёл кўчага ўйнагани чиққан қизини ундан беркиниб олгани учун таёқча билан калтаклади. Қиз туман марказий касалхонасида даволанмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказиляпти.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик ва шунга даъват қилиш БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Silk Avia икки кун ичида 250 га яқин чиптани сотишга улгурди. Сешанба куни у илк тижорий рейсини амалга оширди. Тошкентдаги тақдимотда ҳудудлар ўртасидаги қатновни тиклаши айтилаётган ҳаво компаниясини жамоат транспорти билан таққослашди — «ўтирдинг ва кетдинг». «Газета.uz» синов парвозида бўлди.
Тижорат банклари 26 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 345 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 460 сўм.
Зилзиладан кейинги вайронкор довул, довул кетидан яна 12 минг кишини уйсиз қолдирган навбатдаги зилзила, чодирлар шаҳарчасида Қуръон ўқиётган отахон, камайган жиноятчилик, энг кўп бериладиган савол — «бугун тунда уйда ухласак бўладими?». 1966 йил май ойидаги Тошкентдан тарихий репортаж.
Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди. Товар айирбошлаш, саноят кооперациясини чуқурлаштириш, шунингдек, Чехия билан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама этилди.
Бўстонлиқ туманида икки фуқаро квадроциклда жарликка тушиб кетди. Воқеага эҳтиётсизлик туфайли бошқарувни йўқотиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида.
Японияда 23 апрель куни муниципаль сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, асли ўзбекистонлик 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Токионинг Сетагая округи депутатлигига сайланди. «Газета.uz» у ҳақда қисқача маълумот беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг