Архив

Россияда коронавирусга чалинганлар сони икки миллиондан ошди
21 ноябрь 2020, 15:07

Россияда коронавирусга чалинганлар сони икки миллиондан ошди

Россияда кун давомида 24,8 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса икки миллиондан ошди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик ҳамкорлиги мустаҳкамланади
21 ноябрь 2020, 12:47

Ўзбекистон-АҚШ стратегик ҳамкорлиги мустаҳкамланади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди. Музокаралар якунида Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Наврўз» қабуллар уйи Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантирилади
21 ноябрь 2020, 11:49

«Наврўз» қабуллар уйи Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантирилади

«Наврўз» қабуллар уйини капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилмоқда. Биринчи қаватида эса меҳнат биржаси очилади.

Нима тайёрлаймиз: тоблатма
21 ноябрь 2020, 10:30

Нима тайёрлаймиз: тоблатма

Одатий овқатлардан чарчаб, таомномасига янгилик киритмоқчи бўлганлар учун Zira.uz 7 та мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Фарғонада электр узилишлар бўйича мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди
21 ноябрь 2020, 10:00

Фарғонада электр узилишлар бўйича мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди

Фарғона вилоят прокуратураси ҳудудларда 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлари кузатилаётганини аниқлаб, электр тармоқлари мансабдорларига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.

Чилонзорни комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди
20 ноябрь 2020, 22:46

Чилонзорни комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди

Тошкентнинг Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. Президентнинг туманга ташрифи чоғида мазкур дастур муҳокама қилинди. Тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор — Шавкат Мирзиёев
20 ноябрь 2020, 22:26 1

Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда охирги йилларда яратилган кинолар сони кам бўлса ҳам, маъноси борлигини таъкидлади. У ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берди.

Тўрақўрғон ИЭС энергоблоклари авариявий тўхтади
20 ноябрь 2020, 22:02

Тўрақўрғон ИЭС энергоблоклари авариявий тўхтади

Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясининг ҳар икки энергоблоки авариявий тўхтади. Натижада водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига электр энергиясини етказиб бериш чекланди.

ДХХ масъул ходими Бош прокуратура Кадрлар бошқармасига раҳбар бўлди
20 ноябрь 2020, 21:29

ДХХ масъул ходими Бош прокуратура Кадрлар бошқармасига раҳбар бўлди

ДХХда масъул лавозимларда ишлаб келаётган Алижон Абдуллаев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 ноябрь 2020, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Номаълум шахслар ҳаракатланиб кетаётган вагонлардан кўмир ўғирлашга уринишди
20 ноябрь 2020, 18:26

Номаълум шахслар ҳаракатланиб кетаётган вагонлардан кўмир ўғирлашга уринишди

Беш киши Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган, кўмир ортилган вагонларни ўмармоқчи бўлишди. Уларни ушлашнинг имкони бўлмади, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Меҳнат инспекциясига меҳнат қоидалари бузилиши бўйича 800га яқин мурожаат келиб тушган
20 ноябрь 2020, 18:01

Меҳнат инспекциясига меҳнат қоидалари бузилиши бўйича 800га яқин мурожаат келиб тушган

Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 790 та мурожаат келиб тушган. Йил бошидан ўтказилган мониторинг давомида 107 та мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари қайд этилган.

Павел Дуров iPhone 12 Pro ни танқид қилди
20 ноябрь 2020, 16:55

Павел Дуров iPhone 12 Pro ни танқид қилди

Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонини ноқулай деб атади. Шунингдек, Telegram асосчиси Apple ҳақида фикр билдириб, компания «ҳалигача Стив Жобс томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор эвазига» кун кўришини таъкидлади.

Pfizer вакцинаси 15,5 еврога баҳоланмоқда
20 ноябрь 2020, 16:25

Pfizer вакцинаси 15,5 еврога баҳоланмоқда

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида Pfizer препарати 90% дан юқори самарадорликни кўрсатди. Синовда иштирок этган 43 мингдан ортиқ инсонлардан атиги 94 нафар иштирокчи коронавирус инфекциясини юқтирган. Вакцина нархи 15,5 еврога баҳоланмоқда.

Тошкентда оқова сувлардаги чиқиндилар ҳажми ортиб бормоқда — «Ўзсувтаъминот»
20 ноябрь 2020, 15:17

Тошкентда оқова сувлардаги чиқиндилар ҳажми ортиб бормоқда — «Ўзсувтаъминот»

Канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради «Ўзсувтаминот» компанияси. Шу сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.

Президент Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюрди
20 ноябрь 2020, 14:49

Президент Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюриб, у ердаги янги иншоотларни кўздан кечирди. 2021 йилда бу ерда яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўққизта корхона ишга туширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқлигича қолмоқда — Содиқ Сафоев
20 ноябрь 2020, 14:39

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқлигича қолмоқда — Содиқ Сафоев

Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди
20 ноябрь 2020, 14:11

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.

Электр энергиясининг узилишига истеъмолнинг кескин ортиши сабаб бўлди — Энергетика вазирлиги
20 ноябрь 2020, 12:32

Электр энергиясининг узилишига истеъмолнинг кескин ортиши сабаб бўлди — Энергетика вазирлиги

Совуқ об-ҳаво туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши таъминотда узилишларга олиб келади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон бериши таъкидланди.

Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди
20 ноябрь 2020, 12:10

Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг