Меҳнат вазирлиги Наманганда банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ижтимоий тармоқларда банк муассасаларининг 1400 дан зиёд ходимлари пахта теримига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбари ҳокимлар билан келишилган ҳолда лавозимларига тайинланади.
Сурхондарё вилоятида 6,5 млрд сўмга қурилган ва бир ярим йилдан сўнг қулаб тушган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланади. Кўприкнинг қулашига табиий офат сабабчи қилиб кўрсатилди.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.
ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.
Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлаб, жами 10 339 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.
USAID, ХМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан амалга оширилган «Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастури доирасида 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари Ўзбекистонга қайтиб келиб, реинтеграция ёрдамини олишди. Бундан ташқари, 95 мингдан ортиқ фуқарога одам савдоси хатарлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Навбатдаги иситиш мавсумидан бошлаб иссиқлик таъминоти тўловининг янги тартиблари кучга киради. Тошкентдаги тариф иситиш даврида 1 кв. м иситилаётган майдон учун 142 сўмни ташкил этади.
Кинорежиссёр ва хизмат кўрсатган санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов «Газета.uz»га берган интервьюсида «Ўзбеккино» раҳбарияти билан яқинда юзага келган можаро, кино соҳасидаги муаммолар, кинематографлар учун тўсиқлар, кинематографияни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти, ўзининг янги лойиҳаси ва севимли фильмлари ҳақида гапирди.
3 октябрь куни Ўзбекистонда 462 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар сони 58 мингдан ошди.
Кузнинг энг мазали, хушбўй ва ноодатий пишириқлари рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиғини топди ва умумий кўрсаткич 57776 тага етди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.
Қорақалпоғистондаги 16 та туманнинг ҳар бирида 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта"си этиб белгиланди. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга бир қатор солиқларни тўлашдан озод этилди.
Президент қарори билан Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилди. Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ваколатлари кенгайди.
Душанбеда бош вазир Абдулла Арипов ташрифи доирасида бўлиб ўтган ўзбек-тожик бизнес форуми натижасида қиймати 724 млн долларга тенг бўлган 308 та инвестиция ва савдо шартномаси имзоланди.
Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.
Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAutoMotors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 2−3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг