Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Kun.uz'га берган интервьюсида маълум қилишича, расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси фаолият юритишда давом этмоқда. Унинг айтишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш учун замонавий қамоқхона қурилмоқда. «Шу қамоқхона битса, ҳозир Жаслиқда олиб қолинган маҳкумлар у ерга кўчириларкан», — дейди у.
Тошкент метрополитени раҳбари Ойбек Худойқулов Сергели йўналишида техник муаммо туфайли поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани кутилган воқеа бўлганлигини айтди. «Ҳаво ҳарорати ошганда рельсларнинг узайишини биз билувдик, фақат ҳаво 19−20 градус бўлгани учун, бу ҳолат бир ойдан кейин бўлади деб ўйлагандик», — деди у.
Қурилиш вазири акционерлари орасида ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест»нинг давлат харидларини тендерсиз қўлга киритгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. «51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ», — деди вазир.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон текбол федерациясини рўйхатдан ўтказди. Мазкур спорт тури футбол ва стол тенниси қоришмасидан иборат.
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилди. Сенат маълумотларига кўра, нарх белгилашда фуқаролар тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланилмоқда.
Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ангела Меркелнинг AstraZeneca билан эмлангани, Исроилнинг Ғазодаги ХAМAС объектларига зарба бергани, Aвстралияда илк бор эмланишдан сўнг ўлим ҳолати қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев трансафғон темир йўлининг қурилиши Ўзбекистон учун қўшимча бозорлар пайдо бўлиши, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар таннархининг 60−70 фоизга камайишига имкон яратишини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россия ва қўшни давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишда шаҳар келажагини янада обод қилиш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш вазифасини эълон қилди. У Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг бешта йўналишини, шу жумладан саноат, транспорт логистикаси ва туризм соҳаларини белгилаб берди.
Болалар меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлашиши учун қандай кўникмалар уларнинг сифатли ўқишига ёрдам беради? Ота-оналар фарзандларида танқидий фикрлашни ривожлантириш учун қандай усуллардан фойдаланишлари мумкин? Бола ўқиш вақтини беҳуда ўтказмаслиги учун қандай қилиб уни ўқишга ўргатиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар Leader School томонидан ташкил этилган халқаро таълим мутахассиси Лилия Мухаметшинанинг семинарида кўтарилди.
Россия ички ишлар вазирлиги 15 июнга қадар МДҲ давлатларига Россияда ноқонуний бўлиб турган муҳожирларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистондан 332 минг нафар муҳожир Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турибди.
Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Япония Ўзбекистонга электр энергияси соҳасидаги сиёсий масалаларни ҳал қилиш учун 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 512 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Қарши шаҳрида Daryo интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати изоҳ берди.
«Давлат нима билан қудратли? Қонун билан. Ҳеч кимни бунақа қилишига йўл қилмаймиз. Бу нарсалар бизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган коррупция ҳолатлари ҳақида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг