Архив

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди
31 март 2021, 12:33

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратлари туфайли вафот этганидан сўнг, унинг опаси Зангиота касалхонаси тиббиёт ходимларининг ҳаракатларини баҳолашни прокуратурадан сўраган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишни рад этди. Текширув натижаларига кўра, ташхис тўғри қўйилган ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида амалга оширилган.

«Фотосурат — бу менинг хотирам». Жанна Шаталина — кўча фотосуратларининг ранги ва маъноси ҳақида
31 март 2021, 12:26

«Фотосурат — бу менинг хотирам». Жанна Шаталина — кўча фотосуратларининг ранги ва маъноси ҳақида

«Биз кўп нарсаларни билмаймиз ва кундалик ҳаётда кўрмаймиз». Ҳаваскор фотосуратчи Жанна Шаталина фотосуратлар, ранглар ва тарих ҳақидаги тасаввурлари ҳақида сўзлайди.

Оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади
31 март 2021, 11:57

Оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга чақирганлар 100 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлади.

Қонунчилик ҳужжатларини бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
31 март 2021, 11:44

Қонунчилик ҳужжатларини бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун билан белгиланган янги тартибга кўра, қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга даъват қилганлик учун 20 млн сўмгача миқдорда жарима қўлланилади.

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
31 март 2021, 11:32

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Ўзбекистонда кўчма кинотеатр платформаси йўлга қўйилди
31 март 2021, 11:02

Ўзбекистонда кўчма кинотеатр платформаси йўлга қўйилди

Вилоятлар бўйлаб ҳаракатланувчи «Синемобил» платформаси ташкил этилди. Самарқанд вилояти қишлоқларида мазкур кўчма кинотеатрда фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

Комил Алламжонов ЛГБТ мавзусини ёритишни тўхтатишга чақирди
31 март 2021, 09:46

Комил Алламжонов ЛГБТ мавзусини ёритишни тўхтатишга чақирди

Комил Алламжонов «Ўзбекистонга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олиши керак» дея таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бесоқолбозликка қарши қонунлар юмшатилган тақдирда ҳам, улар қоғозда қолади.

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди
31 март 2021, 03:18 1

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсиридаги 25 ёшли қашқадарёлик йигит ушланди. У Россияда ишлаш давомида ушбу ташкилот таъсирига тушиб қолгани, Ўзбекистонга қайтгач, ёнидаги телефонида тақиқланган материаллар ҳам бўлгани айтилмоқда. Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва унга 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Ўзбекистон 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қопламоқчи
31 март 2021, 02:53

Ўзбекистон 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қопламоқчи

Ўзбекистон Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази ёрдамида 50 дан ортиқ навларни маҳаллийлаштириш ва картошкачилик генофондини яхшилаш орқали 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қоплашни мақсад қилган. Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан мазкур марказга ташриф буюрди.

Венгриянинг ОТP банки «Ипотека-банк»ни хусусийлаштиришда иштирок этади — президент
31 март 2021, 02:26

Венгриянинг ОТP банки «Ипотека-банк»ни хусусийлаштиришда иштирок этади — президент

Венгриянинг йирик банкларидан бири Ўзбекистон банкини хусусийлаштириш жараёнида қатнашади. «ОТP банки Ўзбекистоннинг «Ипотека банк»ининг давлат улушини хусусийлаштиришда иштирок этишини бошлаганини қизғин қутлаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев, Венгрия бош вазири Виктор Орбанга мурожаат қила туриб.

«Муаммоли масалалар тартибсизлик билан ҳал қилинмайди». Депутатлар рухсатсиз намойиш ва ЛГБТ тарғиботига қарши
30 март 2021, 22:13 1

«Муаммоли масалалар тартибсизлик билан ҳал қилинмайди». Депутатлар рухсатсиз намойиш ва ЛГБТ тарғиботига қарши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бир жинсли муносабатларга қарши ёшларнинг Тошкент марказида рухсатсиз норозилик акцияси ўтказгани ҳамда ЛГБТ тарғиботини қоралаб ўз муносабатларини билдириб ўтишди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди
30 март 2021, 17:50

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
30 март 2021, 16:08 1

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расми курси 11,48 сўмга пасайди ва жами 10 474,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.

AstraZeneca вакцинаси Vaxzevria номига ўзгартирилди
30 март 2021, 15:36

AstraZeneca вакцинаси Vaxzevria номига ўзгартирилди

AstraZeneca компанияси коронавирусга қарши вакцинасининг номини ўзгартирди. Препарат эндиликда Vaxzevria деб номланади.

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди
30 март 2021, 15:29

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди

26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тошкентда Венгрия университети очилади
30 март 2021, 14:59

Тошкентда Венгрия университети очилади

Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги номутаносибликни бартараф этишга келишиб олдилар. Иккита вилоятда қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш бўйича Венгрия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда. Дебрецен университети бу йил Тошкентда ўз ишини бошлайди.

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр
30 март 2021, 12:13

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди
30 март 2021, 11:42

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, давлат раҳбари парламент аъзоси ёки депутати бўла олмайди.

Коррупцион жиноятлар асосан ким томонидан содир этилиши маълум қилинди
30 март 2021, 10:42 1

Коррупцион жиноятлар асосан ким томонидан содир этилиши маълум қилинди

2020 йилда 2 270 кишига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш очилган. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар ҳамда таълим, тиббиёт, банк, қурилиш ва ички ишлар тизими ходимлари томонидан содир этилган. Коррупцион жиноятларнинг деярли 90 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳарлар) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
30 март 2021, 10:03

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Абдусамат Муминов транспорт вазири ўринбосари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг