Архив

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди
30 март 2021, 11:42

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, давлат раҳбари парламент аъзоси ёки депутати бўла олмайди.

Коррупцион жиноятлар асосан ким томонидан содир этилиши маълум қилинди
30 март 2021, 10:42 1

Коррупцион жиноятлар асосан ким томонидан содир этилиши маълум қилинди

2020 йилда 2 270 кишига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш очилган. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар ҳамда таълим, тиббиёт, банк, қурилиш ва ички ишлар тизими ходимлари томонидан содир этилган. Коррупцион жиноятларнинг деярли 90 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳарлар) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
30 март 2021, 10:03

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Абдусамат Муминов транспорт вазири ўринбосари бўлди.

ZoodMall Ўзбекистондаги тармоғини кенгайтирмоқда
30 март 2021, 09:00

ZoodMall Ўзбекистондаги тармоғини кенгайтирмоқда

ZoodMall компанияси Ўзбекистонда ўз тармоғини кенгайтириш мақсадида Тошкентда янги офис очди ва 100 нафар қўшимча ходимни ишга олмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис тайинланди
30 март 2021, 08:49

Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис тайинланди

Президент қарори билан Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

«Энди бу тармоқ қўшилган қиймат берадиган вақт келди» — президент кимё саноати ҳақида
30 март 2021, 01:48

«Энди бу тармоқ қўшилган қиймат берадиган вақт келди» — президент кимё саноати ҳақида

Душанба куни президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ҳозирда «Ўзкимёсаноат» томонидан 1,355 млрд долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 2,6 млрд доллардан зиёд 18 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта иккита халқаро тадбирда иштирок этади
30 март 2021, 01:32

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта иккита халқаро тадбирда иштирок этади

Мартнинг сўнгги кунларида Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Олий мақомдаги учрашувлар чоғида иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 10 дан ортиқ келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Қолаверса, президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида қатнашади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 март 2021, 21:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда Шинжон пахтасидан воз кечган H&M дўконларининг ёпилаётгани, Венесуэланинг вакциналар эвазига нефть таклиф қилгани, COVID-19 кўршапалаклардан одамга юқиш эҳтимолининг юқорилиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга келди
29 март 2021, 18:27

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга келди

Венгрия бош вазири Виктор Орбанни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюрда ҳамда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шундан кейин Венгрия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

БМТ агентликлари Қорақалпоғистонда ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни бошлашди
29 март 2021, 18:12

БМТ агентликлари Қорақалпоғистонда ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни бошлашди

БМТнинг учта агентлиги Қорақалпоғистонда 14дан 30ёшгача бўлган ёшлар ва аёллар, ҳамда ногиронлиги борлар, аёллар бошчилигидаги оилалар, меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бошқа заиф қатламларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга оид дастурни йўлга қўйишди.

Ҳафта давомида ҳаво салқин бўлади
29 март 2021, 17:59

Ҳафта давомида ҳаво салқин бўлади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида қуруқ, аммо салқин об-ҳаво кузатилади. 2 апрелдан ҳаво исиши кутилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?
29 март 2021, 17:48

Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?

COVID-19 пандемияси Ўзбекистонда мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимини синовдан ўтказувчи восита бўлди. Ушбу инқироз соҳада изчил ислоҳотларни ўтказиш лозимлигини кўрсатди. Аҳолининг заиф қатламларини самарали қўллаб-қувватлаш учун ушбу соҳада қандай муҳим ислоҳотларни амалга ошириш зарур?

Тошкентда ижарада яшаган 5 нафар талабанинг ўлимига ис гази сабаб бўлган
29 март 2021, 16:17

Тошкентда ижарада яшаган 5 нафар талабанинг ўлимига ис гази сабаб бўлган

Тошкентда ижарада яшаган 5 нафар талабанинг мурдаси номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилган эди. Бош прокуратура маълумотига кўра, йигитларнинг барчаси «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган.

Долларнинг расмий курси пасайди
29 март 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расми курси 15,54 сўмга пасайди ва жами 10 486,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.

ИИВ фуқароларни «провокацияларга берилмасликка» чақирди
29 март 2021, 14:57

ИИВ фуқароларни «провокацияларга берилмасликка» чақирди

Ички ишлар вазирлиги блогер Миразиз Бозоровни провокатор деб таърифланган видеони намойиш этди. Шунингдек, Aмир Темур майдонида бўлиб ўтган тартибсизликлар иштирокчилари билан суҳбатлардан парчалар келтирди. Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, воқеа «ҳаддан ташқари ҳиссиётга эга фуқаролар ва ҳуқуқий саводхонлиги паст бўлган шахслар, қонунчиликни четлаб ўтиб, муаммони ўзлари ҳал қилмоқчи бўлишган».

Uzbekistan Airways багаж ташиш қоидаларини ўзгартирди
29 март 2021, 14:11

Uzbekistan Airways багаж ташиш қоидаларини ўзгартирди

Uzbekistan Airways компанияси piece concept тартиби — ўриндиқлар сони бўйича багаж ташиш қоидаларини жорий этди.

Тошкентда блогер Миразиз Бозоров қаттиқ калтакланди
29 март 2021, 14:00 1

Тошкентда блогер Миразиз Бозоров қаттиқ калтакланди

Якшанба куни кечқурун номаълум шахслар блогер Миразиз Бозоровни калтакладилар. Унда бир неча жароҳат ва синишлар қайд этилган. Шу куни у аниме ва K-pop мухлисларини пойтахт марказига йиғилишга чақирган. Шу вақтнинг ўзида у ерда ЛГБТ га қарши акция бўлиб ўтган.

1 апрелдан кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади
29 март 2021, 13:59 36

1 апрелдан кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформа орқали қабул қилинади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолият учун 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

2021−2022 ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти
29 март 2021, 13:36

2021−2022 ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти

2021−2022 ўқув йилида ОТМларга қабул қилишнинг давлат буюртмасига оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, бакалаврнинг барча таълим шаклига жами — 157 879 нафар, магистратурага 12 914 нафар, нодавлат ОТМларга эса 56 нафар давлат буюртмасини белгилаш таклиф этилган. Бундан ташқари, тавсияномага эга хотин-қизлар учун 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда уч кундан бери 200 га яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда
29 март 2021, 12:16

Ўзбекистонда уч кундан бери 200 га яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда

Республика бўйлаб уч кун мобайнида 200 га якин фуқарода COVID-19 касаллиги аниқланди. Тошкент шаҳрида 28 март куни мазкур кўрсаткич 164 кишини ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг