Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати 12−14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 медаллар тўплами учун кураш олиб борадилар.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалиши эълон қилинди, 2-турдаги полиовирус билан касалланган болаларда фалаж касаллигининг тўртта ҳолати қайд этилди. ЖССТ эпидемияни иккинчи даражали фавқулодда ҳолат деб таснифламоқда.
АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилиши мумкинлиги, Словакияда ҳукумат инқирози сабабли бир неча вазирнинг истеъфоси, Германияда Пасха таътилларидаги чекловларнинг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида бош прокурор ўринбосари 2020 йилда Ўзбекистонда манзилли дастурларга йўналтирилган 10 трлн сўмнинг 845 млрд сўми талон-торож қилинганига эътибор қаратди.
Жорий йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда ипотека дастурларини молиялаштиришга 3 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилади. Президент ушбу маблағлар ташқи қарз кўпаймаган ҳолда ажратилишини маълум қилди.
Президент республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжудлигини айтди. 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Aсадов президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 507,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook сайтида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. Шу билан бирга, одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.
Наврўз куни ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган олти аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан уч нафари 15 суткага қамалди.
UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker моделларини сотувга чиқаришни бошлади.
Навоий вилоятида аёл 3 нафар қиз фарзандини темир йўл изига олиб чиққан. Поезд урилиши натижасида аёл олган тан жароҳатидан вафот этди, 2016 йилда туғилган фарзанди шифохонада даволанмоқда.
Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Жумладан, қарийб 3 минг км ички йўлларни таъмирлаш, 60 фоиз маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг