Архив

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
7 октябр 2024, 11:57

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон мезбонлик қилган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг бронза медаллари учун баҳсда Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.

Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди
7 октябр 2024, 11:15

Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди

Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, шунингдек, бу жиноятларни вояга етмаганларга нисбатан содир этганлик учун жазолар кучайтирилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча моддалар қўшилди. Янги моддалар ва уларда белгиланган жазолар билан ушбу материалда танишиш мумкин.

Swiss Re ”Ўзагросуғурта”нинг янги халқаро ҳамкорига айланди
7 октябр 2024, 11:00

Swiss Re "Ўзагросуғурта"нинг янги халқаро ҳамкорига айланди

"Ўзагросуғурта" янги халқаро ҳамкори Swiss Rе билан биргаликда фермерларнинг суғурта хатарларини қайта суғурта қилиш масаласини муҳокама қилди.

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди
7 октябр 2024, 10:58

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat’га нисбатан чора кўрилганини маълум қилди. Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган, бу ҳаракат эса манипуляция деб баҳоланади.

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида
7 октябр 2024, 10:17

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида

Энергетика вазири Ўзбекистон умумий энергоқувватининг жуда кичик қисмини ташкил қилишига қарамай мамлакатда кичик АЭС қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги савол берди. «Бизнинг мақсадимиз кейинроқ каттасини қуриш», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
7 октябр 2024, 10:03

Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Пастдарғом туманида мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган «ГАЗ53» юк машинаси «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Президент амалий ташриф билан Москвага боради
6 октябр 2024, 19:56

Президент амалий ташриф билан Москвага боради

Ўзбекистон президенти 7−8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москвага боради. 8 октябрь куни у ерда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳайдовчилар учун қайси газ «заправка» ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова 1 декабргача тайёр бўлади
6 октябр 2024, 15:51

Ҳайдовчилар учун қайси газ «заправка» ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова 1 декабргача тайёр бўлади

Ҳайдовчилар учун қайси газ «заправка»лар ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова 1 декабргача тайёр бўлади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У илова бепул бўлиши ва уни ишлатиш АГТКШлар учун иҳтиёрий бўлишини таъкидлади.

Қорақалпоғистонда Lacetti уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 октябр 2024, 15:02

Қорақалпоғистонда Lacetti уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Нукус-Шуманай-Тахтакўпир йўлида белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини Lacetti уриб юборди. Оқибатда 32 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.

Қиш учун газ омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси жамланди — энергетика вазири
6 октябр 2024, 14:47

Қиш учун газ омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси жамланди — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш мавсуми учун «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газни сақлаш омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси жамланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ўтган йилги ҳажмга нисбатан 1,1 млрд куб метр кўпроқ ҳисобланади.

Энергетика вазири — Бойсундаги кон авариясининг бугунги ҳолати ҳақида
6 октябр 2024, 14:04

Энергетика вазири — Бойсундаги кон авариясининг бугунги ҳолати ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Бойсундаги кон авариясининг бугунги ҳолати ҳақида гапираркан, у ерда мутахассислар ишлаётгани ва ҳолат ҳали бартараф қилинмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги сценарий иш бермаса, яна бошқаларига ўтилади ва бу 2−3 ой вақт олиши мумкин.

Самарқандда янги қурилаётган мактаб биносидаги сифатсиз ишлар бузилди
6 октябр 2024, 12:34

Самарқандда янги қурилаётган мактаб биносидаги сифатсиз ишлар бузилди

Самарқанд шаҳрида 1800 ўринли мактаб биноси қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, объектда ғишт териш ва плита ўрнатишда меъёрларга амал қилинмаган. Қурилиш инспекцияси томонидан сифатсиз ишлар жойида демонтаж қилдирилди.

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлди
6 октябр 2024, 11:54

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлди

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Меҳнат инспекцияси ваколатлари кенгайтирилади ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик рейтинги жорий қилинади
6 октябр 2024, 09:02

Меҳнат инспекцияси ваколатлари кенгайтирилади ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик рейтинги жорий қилинади

Меҳнат инспекцияси 2025 йил 1 мартдан бошлаб меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ва бошқа масалалар юзасидан камерал назоратини ўтказишни бошлайди. Шунингдек, унинг ходимларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган объектларда ишчилар сонининг мувофиқлигини текширишга рухсат берилади.

Чиқинди бўйича қарздорлиги бор истеъмолчиларга электр энергияси тўловларидаги чекловлар ҳақида хабар берила бошланди
5 октябр 2024, 17:12

Чиқинди бўйича қарздорлиги бор истеъмолчиларга электр энергияси тўловларидаги чекловлар ҳақида хабар берила бошланди

Октябрь ойидан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси истеъмолчиларга чиқиндиларни йиғиш бўйича қарздорлик ортидан электр учун тўловларни чеклаш тўғрисида огоҳлантирувчи SMS хабарларни жўнатишни бошлади. ҲЭТ хабарига кўра, билдиришномалар юборилаётган бўлса ҳам тўлов имконияти чекланмаган.

Самарқандда 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма топилди
5 октябр 2024, 15:59

Самарқандда 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма топилди

«Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 55 та тўплам қурилмада электрдан ноқонуний фойдаланиб келган майнинг фермани аниқлади.

Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни интернетда намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланди
5 октябр 2024, 14:39

Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни интернетда намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Эндиликда гиёҳванд ва психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва интернетда реклама қилиш, намойиш этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай ноқонуний сақлаган ёки ташиган шахслар ҳам жавобгарликка тортилади.

Давактив агентлиги Тошкентдаги Ибн Сино бозори биносини сотувга қўйди
5 октябр 2024, 13:07

Давактив агентлиги Тошкентдаги Ибн Сино бозори биносини сотувга қўйди

E-аукцион платформасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биноси сотувга қўйилди. Харидор объект негизида «экобозор» қуриши керак.

«Адолат» партияси ОТМ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича ташаббусни илгари сурди
5 октябр 2024, 13:00

«Адолат» партияси ОТМ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича ташаббусни илгари сурди

«Адолат» СДП «Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳасини таклиф этмоқда. Бу лойиҳа битирувчиларга биринчи иш жойини топишда ёрдам бериш ва уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилишга қаратилган.

Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратилмоқда
5 октябр 2024, 11:07

Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратилмоқда

Тошкент халқаро аэропортидаги реконструкция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда. Бунда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун тифлотехник воситалар, тактил пиктограммалар, товуш ва тактил мимик диаграммалар, ахборот воситалари, ёрдам чақириш тугмалари жойлаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг