ДСҚ ва Савдо-саноат палатаси муҳокамаларга сабаб бўлган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари бўйича қарор лойиҳаси ҳукуматга киритилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини маълум қилди. Лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва бизнесга салбий таъсир талаблари бартараф этилади.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрель ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди.
Сардоба туманига ҳокимлик қилиб келган Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Ўткирбек Маъмуров Андижоннинг Марҳамат туманига, Фурқатбек Бўтахонов эса Булоқбоши туманига ҳоким этиб тайинланди.
Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.
Ўзгидромет 1−8 май кунлари Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмаси тоғлари ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Қурбон Турсунов Ибрагимович Бухоро шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Шаҳарнинг аввалги ҳокими соғлиги ёмонлашгани сабаб ишдан кетгани айтилди.
Америка ҳаво сифати индекси бир усулда, Ўзбекистонники эса бошқа усулда ҳисобланади. IQAir сайтиники ҳам алоҳида. Бу ҳақда Сент-Луисдаги (АҚШ) Вашингтон университети профессори Жей Тёрнер сўзлаб берди. У нафақат миллий, балки ҳудудий стандартларни ҳам қабул қилиш муҳим эканлигини қайд этди.
Камбағалликнинг янги — 648 минг сўмлик чегараси, Тошкент марказида ўпирилиб тушган асфальт, давлат боғчалари учун оширилган тўловлар, яна PISA тадқиқотида қатнашадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Янги Тошкент қурилиши аҳолини жалб қилишнинг янги марказларини яратади, дейилади CMWP халқаро компаниясининг пойтахтни ривожлантиришга бағишланган ҳисоботида. Бундай ҳисоботлар шаҳарларни ривожлантиришда қандай ёрдам беради — ҳужжат муаллифи Алексей Летуновскийнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида.
AstraZeneca фармацевтика компанияси суд ҳужжатларида биринчи марта COVID-19`га қарши вакцинасининг тромбоз шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган кам учровчи акс таъсирини тан олди.
2024 йилда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Сўнгги бир йилда Қодирий номи билан боғлиқ энг муҳим воқеа — унинг 1926 йилги жиноят иши бўйича оқланишидир. «Газета.uz» Қодирийнинг ўша иш бўйича салкам 100 йил аввал Самарқандда бўлган судда ўқиган нутқи матнини қайта эълон қилади.
Марказий банк ва Солиқ қўмитаси p2p ўтказмалари миқдори маълум чегарадан ошиб кетса, маълумот алмашишни бошлаши мумкин. Фуқаролар картадан картага пул ўтказганда 100 миллион сўмлик, тадбиркорлар эса 500 миллион сўмлик йиллик лимитдан ошиб кетган тақдирда, солиқ органлари маълумот олади.
Тошкент ҳайвонот боғида 10 яшар бир йўлбарс бор. Лақаби — Наврўз. Ўзи москвалик, 8 йилдан бери Тошкентда яшайди. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, ҳатто бир «хотини» ва боласидан ҳам «айрилган». Бир тишидан ҳам айрилган. Наврўз ўз ҳикоясини «Газета.uz» билан бўлишди — унинг одамларга илтимоси бор.
Тошкентликлар 1947 йилдан троллейбуслардан фойдалана бошлаган. Пойтахт бу транспорт тури билан 2010 йил 30 апрелида хайрлашганди. Ҳозир эса бир вақтлар троллейбуслар юрган йўлларда электробуслар ҳаракатланмоқда. «Газета.uz» айни бир жойда юрган троллейбус ва электробуслар суратларини жамлади.
Ўзбекистонда 1 июндан давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади. Нархлар сўнгги бор уч йил аввал ошган эди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов ва президент Тарман Шанмугаратнам икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Тошкент инвестиция форумида Сингапур парламенти делегацияси ва мамлакатдаги 25 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон иккинчи бор Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) иштирок этади. Лойиҳа яна Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. PISA-2025`нинг пилот тестлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда таълим соҳаси мутахассислари методология билан танишмоқда.
Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +26…+29 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +23…+28 дан +30…+35 даражагача ўзгариб туради. Айрим жойларда момақалдироқ, тоғли ҳудудларда кучли жала ва селлар бўлиши хавфи бор.
Энергия тарифлари ошади, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга моддий ёрдам берилади, ҳокимликларга зилзила хавфи бўйича ойлик хулосалар киритилади, айрим ўзанларда норуда қазиб олишга мораторий жорий этилади, ижтимоий хизматлар кўрсатишга тадбиркорлар жалб этилади — 1 майдан нималар ўзгаради?
Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳим хомашё — литий, графит, индий, ванадий, ренийнинг янги конларини ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 500 млн долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг