Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан 24 та чартер рейс ташкил этилади.
31 июль куни Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.
Фотожурналист Ҳусниддин Ато 2020-йил ва олдинги йиллар Қурбон ҳайити кунида Ҳазрати Имом мажмуаси қандай кўринишда бўлганлиги ҳақидаги суратлар жамланмасини тақдим этади.
30 июль куни Ўзбекистонда 686 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди — 743 нафар. Умумий кўрсаткич 23 271 тага етди.
Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.
Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.
Якунига етаётган июль ойи аввалги йилларга нисбатан унчалик ҳам иссиқ бўлмади, тоғли ҳудудларда эса ёмғир кўпроқ ёғди. Июлнинг охирги кунлари — август бошида мамлакат бўйлаб ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Ёзнинг охирги ойи қандай бўлиши тўғрисида — Ўзгидромет бош синоптиги шарҳида.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажаради. Аввалроқ ССВ раҳбари Алишер Шодмоновнинг даволанишда экани хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 млн сўмдан ёрдам олади.
Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.
Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.
Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.
Ўзбекистонда энг камида 540 нафар тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Икки шифокорнинг COVID-19 сабабли вафот этгани расман қайд этилган, дея хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида режали даволаш муолажаларини олаётгани хабар қилинди.
Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 23078 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.
Сенат қўмитаси мажлисида ИИВнинг биринчи ярим йиллик бўйича ҳисоботи тингланди. Унга кўра, ушбу даврда мамлакатда содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган. Шунингдек, оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2776 нафарига «ҳимоя ордери» берилгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг