Эрталаб Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудида, Тузкон кўли яқинида кучсиз зилзила содир бўлди. Жиззахда унинг кучи 3 балл, Самарқандда 2 балл атрофида сезилди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди.
Янги зеландиялик ҳарбийларнинг Aфғонистондан олиб чиқилиши, Японияда депутатнинг фавқулодда вазият қоидаларини бузгани учун истеъфога чиқиши, Европанинг аёллар ва ногиронларни Ойга юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Давлат экология қўмитаси 2001−2005 йилларда америкалик ҳарбийлар хизмат қилган «Қарши-Хонобод» авиабазасини инсон ҳаёти учун хавфли моддаларга текширмоқда. Дональд Трамп ўз президентлигининг сўнгги кунида зарарли моддалар ва радиация таъсирига тушиши мумкин бўлган америкалик ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини текшириш бўйича топшириқ берган эди.
Бир йил аввал «Mening fikrim» порталида IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция эълон қилинган эди. Бироқ орадан 365 кун ўтган бўлсада, мурожаат халигача «Кўриб чиқиш жараёнида» турибди. Қонунчилик палатаси қўмитаси ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, июнь ойида Вазирлар маҳкамасига ўрганишлар натижасини юборган.
Талабаларга Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали ҳаракатланишига рухсат берилди.
Тошкентнинг Сергели туманидаги қадимий Шоштепа шаҳрини сақлаб қолиш жараёни бошланди. Шаҳар узра диаметрли 64 метрга етадиган гумбаз пайдо бўлади. Айни вақтда ҳудуд белгилаб олинган, гумбаз устунлари ўрнатиладиган 6−7 метрли хандақларни қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
Президентнинг тегишли қарорига кўра, ҳарбий хизмат бўйича низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилди ва оилада ёлғиз ўғил бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олди. Авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.
Долларнинг расмий курси 5 сўмга арзонлади ва жами 10 521 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ўтказилидиган пунктларда бир куннинг ўзида 70 нафар фуқаро эмланади. Вакцина олгандан сўнг фуқаролар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан 30 дақиқа, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ билан суҳбатда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш бўйича саволларга жавоб берди. Колумнист Дилмурод Юсупов бу соҳада амалга оширилган ишлар ва бажарилмаган вазифаларни таҳлил қилади.
Урганчда табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний улангани аниқланди. Истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилиб, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўм этиб белгиланди.
Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистонни ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ўзбекистон аҳолисини ушбу вакцина билан ихтиёрий равишда оммавий эмлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини оммавий қўллаш жараёнига рухсат берилди. Ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилмоқда.
«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.
Чироқчида пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган 6 ёшли ўқувчини катта тезликда келиб уриб юборган Nexia ҳайдовчисининг ИИБ ходими эканлиги айтилмоқда. У болани зудлик билан шифохонага олиб бориш ўрнига ўқитувчини ҳақоратлаган. Бола тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган, аҳволи оғир.
Тошкент давлат аграр университети профессори Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида помидордан тайёрланган қўлбола конверсава истеъмол қилган оиланинг уч аъзоси заҳарланди, 26 ёшли келин ҳаётдан кўз юмди.
Дам олиш кунлари республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8−13 даража илиққача, кечалари 2−7 даража илиққача пасаяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг