Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов «Газета.uz» га берган интервьюсида Марказий Осиёда мулоқот майдонини яратиш бўйича муваффақиятсиз уринишларнинг сабаблари, сувдан фойдаланиш муаммоларини ечиш, Сўх воқеаларининг Қирғизистон билан муносабатларга таъсири ва пандемия даврида минтақа давлатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлагани ҳақида.
АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.
Ёшлар иттифоқининг икки нафар ходимида коронавирус ҳолати аниқлангани сабабли марказий кенгаш биноси карантинга ёпилди. Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги раисининг ўринбосари Дилноза Каттахонова ўзида коронавирус аломатлари сезилганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда расман тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 121 тага кўпайиб, умумий 13993 тага етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда аниқланди.
Чет элликларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган янги «Ўзбекона» дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма аудиолар ва қўшимча материаллар билан бойитилган бўлиб, бошланғич А1 даражани эгаллаш имконини беради.
Тошкентда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган ҳамда ҳамроҳ касалликлари бўлган 61 ёшли бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 65 нафарга етди.
Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.
Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар жўнатилди, бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич. Олти ой ичидаги ўтказмаларининг умумий ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди.
Амур газни қайта ишлаш заводида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчилар уч ойдан бери ойлик маоши берилмаганлиги сабабли тартибсизликлар уюштиришди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳодисани назоратга олиб, ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Афғонистонда жойлашган бўлиб, марказда магнитуда 5,1 ни ташкил этди.
Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.
«Шум бола» ва «Суюнчи» фильмларида бош ролларни ижро этган актёр Абдурайим Абдувахобов 57 ёшида оламдан ўтди.
13 июль куни Ўзбекистонда 594 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 13591 тага етди. Янги ҳолатларнинг 272 таси карантин муассасаларида, 322 таси эса аҳоли орасида аниқланди.
Тошкентда қандли диабети бўлган 60 ёшли эркак коронавирус туфайли оламдан ўтди. Жами ўлим кўрсаткичи 63 тага етди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилиши ҳамда июль ойида эҳтиёжмандларга 42,5 минг тенгедан тўланишини маълум қилди.
Дунёдаги биринчи COVID-19 вакцинаси Россияда клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Синовларда вакцинанинг инсон учун зарарсиз экани аниқланди. Биринчи кўнгиллилар гуруҳи 15 июль куни касалхонадан чиқарилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг