Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазирининг ўринбосари Ғолиб Холжигитов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи ва олимлар ташриф буюрди. Улар маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.
Ўзбек-афғон-покистон музокаралари натижасида деярли 600 км узунликдаги «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлларини қуриш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 йил кетиши мумкин. Бунга 4,8 млрд доллар кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш учун 275 дона ақлли робот ва 350 та қўлланмани совға қилди.
Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида IKEA компанияснининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади. 52 млн долларга баҳоланган лойиҳа учун 5,5 гектар ер ажратилади.
Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензиясини бекор қилди. Яна учта агентлик лицензияси тегишли жамғармага БҲМнинг 8500 баравари миқдорида захира маблағ киритгунга қадар тўхтатилди.
Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.
Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 126 миллион евролик тўқимачилик комплекси ишга туширилади. Тошкент вилоятида велосипедлар ишлаб чиқарилади. Шу ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.
Шахризабзда 21 нафар фуқароларни техникумга киритиш учун ҳар биридан 5 минг АҚШ доллари олган шахслар аниқланди. Бундан ташқари, улар Қарши давлат университетига ҳам ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб беришни ваъда қилиб яна бир фуқародан 17 минг 500 АҚШ долларини олгани маълум бўлди.
Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.
Париж судининг Франция ҳукуматини иқлим ўзгаришига бефарқлик масаласида айбдор деб топгани, Дамашқнинг Aнқаранинг Ҳалаб яқинида турк университети филиалини очиш қарорини ноқонуний деб топгани, Туркманистон президентининг театрларда «халқнинг бахтли ҳаёти тўғрисида» спектакллар йўқлигидан норозилиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Зангиота туманида машина трактор парки раҳбари фуқарога фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни 27,7 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафта давомида республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жума кунига келиб эса асосан кам булутли об-ҳаво кузатилиб, кўпроқ баҳор фаслига хос бўлади.
Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
2020 йилда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тадбирларга 4 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Харажатлар дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва карантин зоналарини қуришга ажратилгани маълум қилинди.
1 апрелдан автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати интернет орқали — ЯИДХП порталидан ҳам амалга оширилиши имконияти яратилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаганда ташриф буюрганда, бино ва йўлларнинг носозлигини қаттиқ танқид қилди. «Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан?» дея президент Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига мурожаат қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг