Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.
Пойтахтда Америка технологиялар университети очилди. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари ўқитилади. 2024/2025 ўқув йилида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида ўқиш бошланади.
Қоракўл туманида Lacetti тунда пиёдалар ўтиш жойида қизил чироқда ўтаётган 3 нафар ўқувчи қизнинг 2 нафарини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этди, бошқаси шифохонада даволанмоқда.
Пискент туманидаги кўприк устидан юк машинаси ўтаётган вақтда қулаб тушди. Ҳодиса вақтида кўприкда одамлар бўлмаган. Юк машина ҳайдовчиси соғлиғига зиён етмаган.
Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.
Буюк Британиянинг охирги кўмир электр станцияси ёпилди. Мамлакат «Катта еттилик» орасида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечган илк давлат бўлди.
Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.
Кетма-кет иккинчи ой қадрсизланган доллар, Транспорт вазирлиги сотиб оладиган Stadler поездлари, Ўзбекистонда PayPal’ни ишга тушириш режалари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги қонунни маъқуллаган Сенат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида АҚШга, Самарқанднинг Қўшработ туманида эса Англияга ишга юбориш учун фуқаролардан жами 16 500 доллар олган шахслар қўлга тушди.
Ўзбекистонда 3−4 октябрда қулай об-ҳаво муҳити ҳукмронлик қилади — шаҳарларда кечки вақт енгилроқ кийиниш ҳам мумкин ҳатто. Ҳафта охирида эса ҳаво ҳарорати пасаяди, магнит бўронлари, чўл ва жанубий ҳудудларда чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. «Газета.uz»дан об-ҳаво шарҳи ва тавсиялар.
Қирғизистонда гўшт нархининг кескин кўтарилиши ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ортиши билан боғланди. Шу сабабли мамлакатда гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Ўзбекистон ички бозорда нархи ўсиши фонида гўшт маҳсулотлари импортини оширганди.
Сенаторлар бозор моделига асосланган тизимли темирйўл транспортига оид янги қонунни маъқуллади. Давлат тезюрар поездларда тарифларни тартибга солмайди, аммо оддий поездлар нархи устидан назоратни сақлаб қолади. 2025 йилда давлат компаниялари йўқотишларни қоплаш учун 1,7 трлн сўм ажратади.
Украина Донецк вилояти жануби-ғарбидаги Угледардан қўшинларини олиб чиқди, шаҳар Россия назоратида бўлиб турибди. Аҳоли пункти учун жанглар сўнгги икки йилдан бери давом этмоқда, ҳудуд бутунлай вайрон бўлган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Ҳудудгазтаъминот» ҳамда Climate Compass шуъба корхонаси GasGreen Asia’нинг қўшма лойиҳаси натижаларини эътироф этди. 2023 йил март ойидан буён 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқиши бартараф этилди, шу сабаб чиқинди ҳажми қисқарди ва миллионлаб доллар иқтисод қилинди.
Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан иккита поезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Улар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади, сўнгра поездларнинг катта партиясини харид қилиш имконияти кўриб чиқилади, дея таъкидлади транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Хусусан, чоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди.
Ўзбекистонда октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади, 5 октябрдан эса ҳарорат фони пасая бошлайди, ёмғир ёғади. Ой давомида ҳарорат кечалари +8…+15, кундуз кунлари +15…+28 даража атрофида бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда 2024 йил якунигача PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби халқаро онлайн тўлов компаниялари мамлакат тўлов тизимлари ва банк хизматларига улаш режалаштирилмоқда. Ҳукумат қарорига кўра, зарур ҳолларда, бу учун миллий қонунчилик талаблари қайта кўриб чиқилади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилда персона нон грата деб эълон қилинди. Бу билан Гутерришнинг Исроилга кириши таъқиқланди. Исроил ташқи ишлар вазири бунинг сабаби сифатида бош котиб Эроннинг Исроилга қилган ҳужумини «қатъий қоралай олмагани»ни келтирди.
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий ва саноат туризми каби туризмнинг янги турлари жорий қилинади. Шунингдек, Tourist map интерактив портали ишга туширилади. Paypal, Apple Pay, Google Pay каби тўлов компаниялари Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг