Архив

Сентябрь ойида доллар курси қандай ўзгарди?
2 октябр 2024, 11:50

Сентябрь ойида доллар курси қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда сўм долларга нисбатан кетма-кет иккинчи ой бироз қадрсизланди. Сентябрь охирида доллар миллий валютага нисбатан 90 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта 3,1 фоизга қадрсизланди.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
2 октябр 2024, 10:28

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи, иссиқхона хўжаликлари ҳамда агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан бож тўламайди.

Парламент палаталари бир куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт» тўғрисидаги қонунни маъқуллади
2 октябр 2024, 09:49

Парламент палаталари бир куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт» тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари 1 куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонунни қабул қилди ва маъқуллади. Унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида 15 та йўналиш белгиланган, соҳани ривожлантириш бўйича республика кенгаши ва креатив индустрия паркларини ташкил этиш режалаштирилган.

Самарқанддаги Архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
2 октябр 2024, 09:35

Самарқанддаги Архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса олийгоҳнинг қурилиши тугалланмаган фаоллар залидан келиб чиққани айтилмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Uzbekistan Airways самолёти Тел-Авивдан икки соатга яқин кечикиш билан етиб келди
2 октябр 2024, 09:06

Uzbekistan Airways самолёти Тел-Авивдан икки соатга яқин кечикиш билан етиб келди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тел-Авивдан Самарқанд ва Тошкентга учиши режалаштирилган рейси Эроннинг Исроил ҳудудини ўққа тутгани сабаб кечиктирилди. Тахминан икки соатлик кечикишдан сўнг самолёт Ўзбекистонга етиб келди.

Исроил Эрондан ракета ҳужумига учради, ўзбекистонликлар эҳтиёт бўлишга чақирилди
2 октябр 2024, 09:03

Исроил Эрондан ракета ҳужумига учради, ўзбекистонликлар эҳтиёт бўлишга чақирилди

Сешанба куни кечқурун Эрон Исроилга 181 та баллистик ракета учирди. 3 киши яралангани хабар қилинган. Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни ракета отишмалари вақтида бомба бошпаналарига кириш ва ҳар доим ўзлари билан ҳужжатларини олиб юришга чақирди.

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Аргентинага йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан фотолавҳалар
1 октябр 2024, 19:42

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Аргентинага йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан фотолавҳалар

«Ҳумо Арена»га йиғилган салкам 9 минг мухлис томонидан худди «ўз уйидагидек» муҳит ҳосил қилинганига қарамай, Қозоғистон футзалчилари ЖЧ-2024 ярим финалига чиқа олмади: Аргентинага қарши чорак финал ўйини йирик — 1:6 ҳисобидаги мағлубият билан тугади.

Бишкекда Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси таъсис этилди
1 октябр 2024, 17:34

Бишкекда Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси таъсис этилди

Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси офиси Бишкекда ташкил этилди. Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров лойиҳани «аср қурилиши» деб атади.

Сентябрь ойида Ўзбекистонда инфляция: пропан 15,7 фоизга, гўшт 2,8−3,1 фоизга қимматлашди
1 октябр 2024, 16:34

Сентябрь ойида Ўзбекистонда инфляция: пропан 15,7 фоизга, гўшт 2,8−3,1 фоизга қимматлашди

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция бироз пасайиб, 10,46 фоиз бўлди. Пропан нархи юқори суръатларда — 15,7 фоизга (йил давомида — 52,1 фоизга) ўсишда давом этмоқда. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар эса қарийб 25 фоизга қимматлашди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди
1 октябр 2024, 13:47

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун қайдномасини эълон қилди.

Исроил Ливанда ҳарбий операция бошлади — ОАВ
1 октябр 2024, 11:07

Исроил Ливанда ҳарбий операция бошлади — ОАВ

Бир қатор оммавий ахборот воситалари Исроил Ливан жанубида ҳарбий операция бошлаганини маълум қилди. Исроилнинг ўзи эса бу «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига қаратилган чекланган операция эканини таъкидламоқда. Reuters Ливандаги қочқинлар лагерига зарба берилганини ёзди.

ТДАУ кучли ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги биносида содир бўлганини маълум қилди, агентлик буни рад этди
1 октябр 2024, 09:48

ТДАУ кучли ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги биносида содир бўлганини маълум қилди, агентлик буни рад этди

Тошкент давлат аграр университети 30 сентябрь куни университет ҳудудида келиб чиққан ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги биносида содир бўлганини маълум қилди. Агентлик буни рад этиб, ёнғин асли қаердан бошлангани бўйича қўшимча маълумот берилишини айтди.

30 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 сентябрь 2024, 23:33

30 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президент администрациясидан кетган Комил Алламжонов, Аграр университетида юз берган ёнғин, ўқитувчиларни касб байрами билан табриклаган давлат раҳбари, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳолатлари ҳақида гапирган болалар омбудсмани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Зарафшон дарёсида электр қармоқ билан балиқ овлаганлар қўлга олинди
30 сентябрь 2024, 23:26

Зарафшон дарёсида электр қармоқ билан балиқ овлаганлар қўлга олинди

Навоий вилоятида Зарафшон дарёсидан электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаб, табиатга 6,3 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди. Улар жами 400 га яқин, жумладан, Қизил китобга киритилган балиқни тутган.

Комил Алламжонов хусусий секторга қайтаётганини маълум қилди (видео)
30 сентябрь 2024, 23:25

Комил Алламжонов хусусий секторга қайтаётганини маълум қилди (видео)

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбарлигидан кетган Комил Алламжонов хусусий секторга қайтишини маълум қилди. 2022 йилда у администрация раҳбари ўринбосари бўлгач, компанияларини бошқа эгаларига ўтказишини айтганди: «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман».

Аграр университетидаги ёнғин ўчирилди (+видео, фото)
30 сентябрь 2024, 22:47

Аграр университетидаги ёнғин ўчирилди (+видео, фото)

Қибрайдаги Тошкент давлат аграр университети биносида келиб чиққан кучли ёнғин 2 соатга яқин муддатга тўлиқ ўчирилди. Уни ўчиришга 15 дан ортиқ экипаж жалб қилинди. «Газета.uz» мухбирлари ҳодиса жойидан кадрлар олди.

Ўзбекистоннинг эркин ва фаровон бўлишида таълим ҳал қилувчи аҳамиятга эга — президент
30 сентябрь 2024, 22:31

Ўзбекистоннинг эркин ва фаровон бўлишида таълим ҳал қилувчи аҳамиятга эга — президент

Ўзбекистонни эркин ва фаровон мамлакатга айлантиришда таълим соҳасини янги сифат босқичига кўтариш ҳар қилувчи аҳамият касб этади, деди президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табригида.

Аграр университети биносида кучли ёнғин юз берди
30 сентябрь 2024, 21:21

Аграр университети биносида кучли ёнғин юз берди

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. ФВВ «вазият тўлиқ назоратга олинган»ини маълум қилди. Маълумотлар янгиланмоқда.

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди
30 сентябрь 2024, 20:33

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди

Фарғона аэропортида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган 15 нафар аэрофотограф самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатди. Уларнинг бир қисми Сўхга ҳам учиб борди. Фото.

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди
30 сентябрь 2024, 19:58

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди

Апрелда Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бирида ўқитувчи Cobalt машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ жойида, иккинчиси икки кундан кейин шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи судда чалғигани ва бошқарувни йўқотганини айтди. У 5 йил қамоқ жазосини олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг