Архив

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (28−29 сентябрь)
27 сентябрь 2024, 16:36

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (28−29 сентябрь)

Еттита фильм премьераси, Лола концерти, фестиваллар, театр томошалари, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди
27 сентябрь 2024, 15:57

Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

Дунёдаги ҳар учинчи бола узоқни кўра олмасликдан азият чекмоқда — тадқиқот
27 сентябрь 2024, 15:29

Дунёдаги ҳар учинчи бола узоқни кўра олмасликдан азият чекмоқда — тадқиқот

Узоқни кўра олмайдиган болалар ва ўсмирларнинг улуши 30 йил ичида сезиларли ошди. Хитой олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда дунёда ҳар учинчи бола ундан азият чекмоқда. Уларнинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, вояга етмаганлар ўртасида миопия билан касалланиш 740 миллиондан ошади.

BI Group`нинг BI SAN’AT лойиҳаси: йилнинг янги турар жой мажмуаси ва маданий тадбири
27 сентябрь 2024, 15:00

BI Group`нинг BI SAN’AT лойиҳаси: йилнинг янги турар жой мажмуаси ва маданий тадбири

BI Group замонавий архитектура ва маданий қадриятларни бирлаштирган янги BI SAN’AT турар жой мажмуасини сотишни бошлади.

Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади
27 сентябрь 2024, 14:54

Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади

Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсуновнинг айтишича, лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллеянинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади
27 сентябрь 2024, 12:34

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 22…+29 даража бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди
27 сентябрь 2024, 12:22

Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди

Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.

«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди
27 сентябрь 2024, 12:09

«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди

Умидбек Ражабов 2023 йилда «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимидан озод этилганди. 8 ойдан сўнг у яна ўша ишга қайтиб, раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади
27 сентябрь 2024, 11:12

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади

Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
27 сентябрь 2024, 10:34

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди. Аввалги кунларда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам бу борада ҳужжатлар имзоланганди.

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди
27 сентябрь 2024, 10:15

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди

Жиззах шаҳрида Yandex Go хизмати иш бошлади. Дастлабки босқичда сафарнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.

Сурхондарёда Lacetti газ қувурига урилиши сабаб 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилиб қолди
27 сентябрь 2024, 09:43

Сурхондарёда Lacetti газ қувурига урилиши сабаб 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилиб қолди

Музработ туманида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва газ қувурига келиб урилган. Оқибатда газ сизиб чиққан ва 915 та хонадон таъминотдан вақтинча узиб қўйилган. Воқеадан бир кун ўтиб газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланган.

Тошкент вилоятида 2 та қўшни ҳовли ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 7 та техника жалб этилди
27 сентябрь 2024, 01:02

Тошкент вилоятида 2 та қўшни ҳовли ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 7 та техника жалб этилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирига туташ иккита ҳовли уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 4 та экипаж ва 3 та сув ташувчи транспорт жалб этилди. Жароҳатланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган
27 сентябрь 2024, 00:43

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган

Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Газета.uz» 2022 йилда ундан интервью олганди.

Британия музейида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар экспонатларидан иборат Silk Roads кўргазмаси очилди
27 сентябрь 2024, 00:25

Британия музейида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар экспонатларидан иборат Silk Roads кўргазмаси очилди

Британия музейида дунёнинг 29 та коллекциясидан 300 дан ортиқ экспонатлар, жумладан, Ўзбекистондан 14 та буюм намойиш этиладиган Silk Roads кўргазмаси очилди. Экспозиция Ипак йўли бўйлаб милодий 500−1000 йиллардаги маданий алоқалар ёритилган. Кўргазма 2025 йил 23 февралгача давом этади.

Тошкентда пойга вақтида пиёдани уриб юборган ҳайдовчининг жазоси енгиллаштирилиб, қўйиб юборилди
26 сентябрь 2024, 23:58

Тошкентда пойга вақтида пиёдани уриб юборган ҳайдовчининг жазоси енгиллаштирилиб, қўйиб юборилди

Май ойида Kia Stinger ҳайдовчиси Тошкентдаги автотюнинг устахонаси ҳудудидаги пойга вақтида avtotuning_uz Instagram саҳифаси асосчисини уриб юборган, у шифохонага олиб кетилаётганда ҳалок бўлганди. Августда у 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди, аммо апелляция суди жазони енгиллаштириб, уни озод қилди.

Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги маданий объектлар мажмуасини лойиҳалаштирди
26 сентябрь 2024, 23:23

Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги маданий объектлар мажмуасини лойиҳалаштирди

Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳасини яратди. Чирчиқ дарёси соҳилида дам олиш зонаси ташкил этилади. Лойиҳалар президентга тақдим этилди.

26 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 сентябрь 2024, 22:55

26 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

БМТда нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири, Тошкент мактабларидан биридаги ҳолатга «расмий тушунтириш» сўраган Россия, пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция, Нью-Йорк мэрининг Ўзбекистон билан эҳтимолий алоқалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Пахта етиштирувчиларнинг шартномасини бекор қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган» — ҚХВ
26 сентябрь 2024, 22:30

«Пахта етиштирувчиларнинг шартномасини бекор қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган» — ҚХВ

ҚХВ фермер ва кластерлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, пахта етказиб бериш шартномаларини бекор қилиш бўйича ҳудудий бошқармалар ва уларнинг раҳбарларига ҳеч қандай кўрсатма бермаганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, фермерларнинг 90 фоизи аллақачон шартномаларини янгилаган.

Футзал ЖЧ: Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди
26 сентябрь 2024, 22:22

Футзал ЖЧ: Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди

Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги мундиалнинг нимчорак финалида навбатдаги сенсациялар қайд этилди: Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди. Марокаш эса жаҳон чемпионатларида Эронни мағлуб эта олган Африканинг илк вакилига айланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг