2020 йилда Ўзбекистондан 13,6 мингдан зиёдроқ киши чет элга кўчиб кетди. Уларнинг 64,3 фоизи Қозиғистонни танлади.
Шавкат Мирзиёев мамлакат мафкурасининг асосий ғоясини нималар ташкил этишини санаб ўтди. «Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади», — деди президент.
Қирғизистоннинг сақлаш шароити йўқлиги учун Pfizer вакцинасини ишлатишдан бош тортгани, Германиянинг карантин чораларини 15 февралга қадар узайтириши, Туркиянинг коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг иккинчи босқичига ўтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Ижод» жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилади. 120 млрд сўм ажратилиши таъкидланди. Йиғилишда маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар ҳам берилди.
Шавкат Мирзиёев «энг катта хавф — бу аксарият одамларимизда лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётганида», дея таъкидлади. Ҳозирги замонда маънавий нуқтаи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги айтилди.
Президент яқинда тайинланган олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга кўп вазифалар берганлигини таъкидлади. «Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у ректор кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини танқид қилиб, дарс бермаган тақдирда тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиш лозимлигини таъкидлади.
Андижонда блогер аёл ҚК собиқ раҳбарларига оид жиноий ишни тажрибасиз судья кўраётгани, унга киритилган илтимоснома ва аризалар рад этилгани учун судланувчилар ва ўзи очлик эълон қилишини айтди. «Ўзбекистонда ҳақиқатга эришиш учун оч қолиб, ўладиган бўлсам, шунга ҳам розиман», — деди у. Судьялар олий кенгаши унинг қарорини вазиятга сиёсий тус бериб, босим ўтказишга уриниш деб баҳолади.
Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.
Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.
Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил номзоди шаҳар депутатлари томонидан маъқулланди. У бунгача Мирзачўл туман ҳокими бўлган
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилади. Бунда 60 та депутатга жаъми 120 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
«Ювентус» футбол клуби Шомуродовнинг трансфери борасида «Женоа» клуби билан музокараларга киришган. Туринликлар ўзбекистонлик футболчини кишки трансфер ойнасининг ўзидаёқ сафига қўшиб олиши мумкин.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг хулосасисиз, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 гектар майдонда кичик саноат зонасини барпо этиш учун 2874 туп дарахт ноқонуний кесилди.
Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни микроавтобус уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
2021 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилиши кўзда тутилган. Ҳужжат 2012 йил сентябрь ойида қабул қилинган, лекин ҳозир Миллий қонунчилик базасида мавжуд эмас.
Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш хизматларини кўрсатишда коммунал ташкилотлар томонидан 20 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Аксарият қонунбузарликлар Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. ДХА коммунал ташкилотларни огоҳлантирди.
Судандаги Ғарбий Дарфур провинциясининг Генейна шаҳрида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 129 нафар инсон вафот этган ва 198 киши жароҳатланган. Зўравонликлар 16 январь куни Генейна шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлдирилишидан сўнг бошланган.
Фарғона вилоятида 19 ёшли қиз ва аёл олиб кетилиб, асоссиз ушлаб турилгани ва зўрлангани ҳақида хабар тарқалган. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолатни тасдиқланмаганини маълум қилди.
Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг