Самарқанддаги болалар боғчасида тарбияланувчини калтаклаган мудира ўз вазифасидан озод этилади. Боланинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланди.
Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш жараёнлари бошланади. Йилнинг биринчи ярмида 2 млн киши, иккинчи ярмида эса 3−4 млн киши эмланиши режалаштирилган.
Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонасининг америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириғи, Россия ташқи ишлар вазирининг Ғарбда Telegram блокланиши мумкинлигини таъкидлангани, Таиландда 10 долларлик туристик йиғимнинг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент фармони билан пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 20 мингта тадбиркорнинг 400 млрд сўм солиғи тўлови кечиктирилади. Лойиҳа муҳокамаси 27 январга қадар давом этади.
2021 йилги халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 40-ўринни эгаллади. 2020 йил ярим йиллиги бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 26-ўринда эди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари республика бўйлаб самолёт билан саёҳат қилганда, чипта нархининг 30 фоизи қайтарилиши (cash back тартиби) мумкин.
Ўзбекистонда пандемия ҳукмрон бўлган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этиб, бир йил аввалгига нисбатан 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим қайд этилди. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари сабаб бўлган.
Финляндия коронавирусга қарши курашиш мақсадида яқин орада мамлакатга кириш бўйича чекловларни кучайтирмоқда ва туристлар қабул қилинмаслиги маълум қилинди. Австралия эса йил оҳиригача чегараларни тўлиқ очмаслиги мумкин.
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш таклифи ўрин олган. Жамоатчилик билдирган таклифларда ЙҲХХнинг асосий фаолиятини «фуқароларга кўмак бериш»га йўналтириш мақсад қилинган. Муҳокама 10 кун давом этади.
1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та мактабнинг 318 таси (162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали) қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори.
Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.
ОТМларга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилиши кутилмоқда. Грант соҳиби бўлган талаба барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлса, унга президент гранти стипендияси тўлаб борилади.
Самарқанд вилоятидаги МТМ мудираси болани калтаклаётгани акс этган видеолавҳа бўйича тергов ишлари бошланди. Мудиранинг изоҳ беришига кўра, у бола ҳақоратли сўзларни айтгани учун қизиққонлик қилган.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. 22 январда об-ҳаво кескин ўзгаради ва республика бўйича қор ёғиши кутилади.
Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.
Тиббиёт ташкилотларини 2022 йил 1 январдан ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади. Ташкилотларга олий, биринчи ва иккинчи тоифаларга кўра, аккредитация гувоҳномаси берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг