Архив

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди
30 май 2020, 17:32

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди
30 май 2020, 14:39 1

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.

Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди
30 май 2020, 13:47

Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарори билан карантин мамлакатда карантин муддати 15 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, 1 июндан бошлаб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда айрим фаолият турларига рухсат берилди.

Вилоятлар ўртасида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади
30 май 2020, 13:05

Вилоятлар ўртасида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади

Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари қайта кўриб чиқилди (рўйхат)
30 май 2020, 12:51

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари қайта кўриб чиқилди (рўйхат)

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Кун давомида 44 та янги коронавирус ҳолати аниқланди
29 май 2020, 23:48

Кун давомида 44 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда жума куни 44 кишида коронавирус аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3488 тага етди. Янги ҳолатларнинг 32 таси карантинга олинганлар, 4 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ва 8 таси аҳоли орасида аниқланди.

Тошкентнинг Сергели туманида кичик туман ташкил этилади
29 май 2020, 23:36

Тошкентнинг Сергели туманида кичик туман ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида «Янги ҳаёт» кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов вафот этди
29 май 2020, 22:05

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.

Деновдаги Амир Темур ҳайкали қайта кўриб чиқилади
29 май 2020, 20:09 1

Деновдаги Амир Темур ҳайкали қайта кўриб чиқилади

Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган Деновдаги Амир Темур ҳайкали қайта кўриб чиқилади. Ёдгорлик 1996 йилда ўрнатилган.

Президент Зангиотада кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди
29 май 2020, 19:46

Президент Зангиотада кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди

Президент Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
29 май 2020, 18:56

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фурқат Сидиқов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Коронавирус тузоғида. Ўзбекистонга қайта олмаётганлар ҳикояси
29 май 2020, 18:46

Коронавирус тузоғида. Ўзбекистонга қайта олмаётганлар ҳикояси

«Газета.uz» коронавирус сабабли бегона юртларда қолиб кетган ва ватанга қайта олмаётган ўзбекистонликларнинг ўй-хаёллари, ўзга мамлакатларда карантиндаги ҳаёти ва бошидан кечирган воқеалар акс этган ҳикояларини тайёрлади.

Зарафшонда карантин майдони қурилмоқда
29 май 2020, 18:43

Зарафшонда карантин майдони қурилмоқда

Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳрида 650 ўринга мўлжалланган контейнерлардан иборат карантин майдони қурилиши бошланди. Мазкур карантин майдонининг қурилиши шаҳарда эпидемиологик вазият чигаллашгани сабабли бошланган.

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво бироз пасаяди
29 май 2020, 18:34

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво бироз пасаяди

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +34…+37, шимол ва чўл ҳудудларида +42 атрофида бўлади. Жанубда эса нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келиши сабабли 39 даражагача пасайиши мумкин.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
29 май 2020, 18:08

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

Алишер Якубов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи
29 май 2020, 16:21

Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Унга кўра, федерал органлар Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби йирик ижтимоий медия компанияларнинг ўз фойдаланувчилари постларини таҳрирлаш ва ўчиришларига йўл қўймайди.

Инвестиция вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» таклифига изоҳ берди
29 май 2020, 15:52

Инвестиция вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» таклифига изоҳ берди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефть маҳсулотлари импортига акциз солиғини 20% га ошириш бўйича таклифига изоҳ берди. Унга кўра, мазкур таклиф Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг Котибиятига тақдим этилмаган ва халқаро мажбуриятлар ва амалиётга мос келмаслиги сабабли кўриб чиқилиши ва қўлланилиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Навоийда карантин қоидалари кучайтирилади
29 май 2020, 14:07

Навоийда карантин қоидалари кучайтирилади

Навоийда коронавирус инфекцияси бешта ўчоқ орқали тарқалмоқда. Вилоятда карантин қоидалари кучайтирилади.

Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилиши кутилмоқда
29 май 2020, 13:36

Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда алоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи — Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилиши кутилмоқда. Қўмита ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириб, президент ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлади.

Навоийлик она боласини икки хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлди
29 май 2020, 13:18

Навоийлик она боласини икки хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлди

Навоий вилоятининг Кармана туманида уч ойлик ўғлини 2 хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлган она қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг