Архив

Коронавирус: кунлик ўсиш ва ҳудудлардаги ҳолат
15 май 2020, 00:49

Коронавирус: кунлик ўсиш ва ҳудудлардаги ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 2645 тага, соғайганлар эса 2136 нафарга етди. Кунлик ўсиш, вилоятлардаги вазият ва бошқа муҳим маълумотлар.

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди
15 май 2020, 00:38

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди

18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06:00 дан 22:00 га қадар шахсий автотранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш мумкин бўлади. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда фақат белгиланган вақтда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳарлар орасида баъзи авиақатновлар ва темир йўл қатновлари тикланишига рухсат берилди.

15 майдан бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда
15 май 2020, 00:31

15 майдан бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда

Ўзбекистонда карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди, бироқ бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда.

Барқарор ривожланиш бўйича Парламент комиссияси илк бор йиғилди
14 май 2020, 22:43

Барқарор ривожланиш бўйича Парламент комиссияси илк бор йиғилди

2030 йилгача барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
14 май 2020, 21:41

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Наманганда унинг кучи 5 бални ташкил этди.

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади
14 май 2020, 20:08

Германиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг карантиндан чиқиш стратегиясини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди
14 май 2020, 19:30

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга
14 май 2020, 18:08

Жаҳон банки Марказий Осиёга 370 млн доллар ажратди, асосий қисми Ўзбекистонга

Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади
14 май 2020, 16:41

Навоийда Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади

«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади
14 май 2020, 16:08 1

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади

Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
14 май 2020, 15:38

Яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди
14 май 2020, 15:31

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди

Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди
14 май 2020, 14:29

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди

Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.

Ватанга қайтишни хоҳлаган юзлаб ўзбекистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилди
14 май 2020, 14:16

Ватанга қайтишни хоҳлаган юзлаб ўзбекистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилди

Россия-Қозоғистон чегарасида уйга қайтишни хоҳлаган юзлаб Ўзбекистон фуқаролари йиғилди. Улар ватанга қайтиш учун Қозоғистон орқали йўлак ташкил этилишини талаб қилмоқда. Вазият Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 2100 кишидан ошди
14 май 2020, 13:30

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 2100 кишидан ошди

Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирус бемори тузалди, Фарғона вилоятида сўнгги коронавирус бемори соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2110 кишига етди.

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди
14 май 2020, 13:18 1

Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчиси бўлди

Ойбек Турсунов Uzcard устав фондидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. Олдинроқ бу улуш компания директори Ахрор Махмудовга тегишли эди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди
14 май 2020, 12:55

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.

Фарғонада интернет-нашр ходими ҳужумга учради
14 май 2020, 12:15

Фарғонада интернет-нашр ходими ҳужумга учради

Фарғонада Effect.uz сайти оператори ҳужумга учраган. Маълумотга кўра, операторнинг кўзларига газ сепилиб, машинасининг ойналарини синдирилган, операторнинг видеокамераси олиб қочилган. Операторга ҳужум қилганлар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни воқеа жойида унутиб қолдиришгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди
14 май 2020, 11:01

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Атаджан Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

Бўстонлиқ туманида сел кузатилди
14 май 2020, 10:43

Бўстонлиқ туманида сел кузатилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилган. Натижада тумандаги бир нечта аҳоли хонадонларида сув тўпланган, тан жароҳати олганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг