Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ногиронлар, 2 ёшгача болали ва ҳомиладор аёллар, талабалар ҳамда COVID-19 беморларига бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади. Ҳомийлар орасида Алишер Усмонов ҳам бор.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Шерзод Кудбиевни Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига маъқуллади. ДСҚнинг собиқ раҳбари Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди маъқулланган.
8 майдан бошланган чартер рейслари орқали хорижий мамлакатлардан 1200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бошқа давлатлардан чартер рейсларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда — янгиланган рўйхат.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) коронавирус пандемияси туфайли 2020 йили Ўзбекистон ЯИМ 1,5 фоизга ўсишини, 2021 йилда эса 6,5 фоизга қайта кўтарилишини прогноз қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас. Янги ҳолатлар асосан кимлар орасида аниқланаётгани маълум қилинди.
Фарғонада 6 нафар ва Самарқандда 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2055 нафарга етди.
Twitter ходимлари коронавирус сабабли ўрнатилган карантин чекловлари олиб ташлангандан кейин ҳам уйда қолиб ишлашлари мумкин.
Ўзбекистон Тожикистонга коронавирус пандемияси даврида беморларга ёрдам кўрсатиш учун Damas негизидаги тез ёрдам автомобиллари партиясини тақдим этди.
Бухоро вилоятида трактор тиркамаларининг ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этган аёллар сони уч нафарга етди.
Душанов Яшин Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Хитойнинг Ухань шаҳрида короновирус беморлари аниқланганлиги сабабли, шаҳар маъмурияти Уханнинг барча 11 млн аҳолисини коронавирус инфекциясига қайта текширишга буюрди. Таҳлилларни 10 кун ичида ўтказиш режалаштирилган.
Фуқароларни идентификациялаш ID-картасига маълумотларни сақловчи электрон қурилма, чип ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ID-карталар тўғрисидаги низом лойиҳасида келтирилган. Лойиҳага кўра, ID-карталар ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида берилади.
Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда 2020−2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2025 йилгача бир қатор банкларда давлат улуши хусусийлаштирилади ва тижорат банкларини трансформация қилиш ҳамда банк ишининг замонавий стандартларини бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келган. Унинг оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган, 300 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 2568 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 518 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Янги касалланганларнинг 15 нафари хориждан келганлар ва 6 нафари карантин тадбирларига қамраб олинганлар бўлган.
2019 йилда қурилиш соҳасида 74 млрд сўм, қишлоқ хўжалигида эса қарийб 90 млрд сўмлик ўғриликлар аниқланди, дея маълум қилди бош прокурор.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2547 тага, соғайганлар 2040 нафарга етди. Самарқандда 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилади, 9 та шаҳардан чартер рейслар ташкил этилади — COVID-19 бўйича куннинг муҳим янгиликлари.
Қўнғиротда 390,6 млн, Элликқалъада 59,6 млн, Тошкент туманида 113,8 млн сўмлик пул ва мол-мулклар мансабдор шахслар томонидан талон-тарож қилингани аниқланди. Барча ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев тизим нопок ва номуносиб ходимлардан тозаланаёгани ҳақида маълум қилди. 2019 йилда прокуратура органларидан қарийб 400 нафар коррупцияга мойил ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ходимлар ишдан бўшатилган.
Сенаторлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар тоифасига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади — асосий ўзгаришлар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг