Архив

Депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди
27 апрель 2020, 19:15

Депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди

Наманганлик депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди. Шаҳар кенгаши депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишга аввалига розилик билдириб, кейин рад этди. Вилоят прокуратураси тақдимнома киритганидан кейин вилоят кенгаши шаҳар кенгаши қарорини бекор қилди.

Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди
27 апрель 2020, 19:12

Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди

29 апрель кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

Коронавирусдан тузалганлар сони 900 кишига яқинлашди
27 апрель 2020, 18:40

Коронавирусдан тузалганлар сони 900 кишига яқинлашди

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 892 кишига етди.

Қорақалпоғистонда 21 нафар коронавирус бемори тузалди
27 апрель 2020, 17:47

Қорақалпоғистонда 21 нафар коронавирус бемори тузалди

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Ўзбекистон бўйлаб жами 880 киши коронавирусдан тузалди.

Стартаплар тўғрисида қонун қабул қилинади
27 апрель 2020, 16:51

Стартаплар тўғрисида қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда стартаплар тўғрисида қонун қабул қилинади. Қонун лойиҳасига кўра, стартаплар ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Стартап компаниялар ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва бошқа солиқ тўловларидан озод этилади. Қонун доирасида хориж фуқароларига Стартап визалар берилиши ҳам режалаштирилган.

COVID-19: Тошкентда 16 нафар, Хоразмда 33 нафар бемор тўлиқ соғайди
27 апрель 2020, 16:28

COVID-19: Тошкентда 16 нафар, Хоразмда 33 нафар бемор тўлиқ соғайди

Тошкентдаги иккита клиникада 16 нафар, Хоразмда эса 33 нафар коронавирус бемори инфекциядан тўлиқ халос бўлди. Ўзбекистон бўйича тузалганлар сони 859 кишига етди.

Валерий Тян янги лавозимга тайинланди
27 апрель 2020, 15:39

Валерий Тян янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг собиқ бош директори Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайди
27 апрель 2020, 15:08

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайди

Наманган вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Мамлакат бўйича соғайган беморлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён 131,6 минг кишига кўпайди
27 апрель 2020, 14:24

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён 131,6 минг кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони январь-март ойларида 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга кўпайиб, 34,03 млн кишини ташкил этди.

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди
27 апрель 2020, 14:18

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди

Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институтининг (SIPRI) ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб давлатлар ҳарбий соҳага 1,9 трлн доллар сарфлашган, бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсган. 2019 йилда харажатларнинг 62 фоизини ташкил этган бешта энг катта сарфловчилар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони.

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди
27 апрель 2020, 14:16

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди

Ҳукумат қарори билан уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик тартиблар белгиланди. Унга кўра, коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилади ва улар 14 кун давомида уйда яшовчи барча шахслар билан бирга карантинга олинади. Карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади.

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
27 апрель 2020, 13:33

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

28 ва 29 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача тушади. 30 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнатилади ва дам олиш кунларига қадар давом этади.

Коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди
27 апрель 2020, 13:21

Коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 804 кишига етди.

Карантинда сақлаш мажмуасини бошқариш махсус маркази ташкил этилади
27 апрель 2020, 13:20

Карантинда сақлаш мажмуасини бошқариш махсус маркази ташкил этилади

Тошкент ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.

Туризм хизматларини кўрсатиш сертификатлари муддати 6 ойга узайтирилади
27 апрель 2020, 13:14

Туризм хизматларини кўрсатиш сертификатлари муддати 6 ойга узайтирилади

2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди
27 апрель 2020, 12:07

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди

Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 май кунига қадар узайтирилади. Ҳукумат иккинчи ой учун даромадларини йўқотган фуқароларга 42 500 тенге миқдорида ёрдам беришини, 1 майдан пойтахт ва Олмаота ўртасида авиарейслар тикланишини ҳамда бир қатор туман ва шаҳарларда карантин режимини юмшатилишини маълум қилди.

Ягона электрон чипта сотиш тизими оператори танлов асосида белгиланиши таклиф этилди
27 апрель 2020, 11:50

Ягона электрон чипта сотиш тизими оператори танлов асосида белгиланиши таклиф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ягона электрон чипта сотиш тизими операторини танлашда янги давлат иштирокидаги корхона ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирди. Олдинроқ Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизими оператори бўлиши тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинган эди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
27 апрель 2020, 10:41

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Корея Республикаси томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Тошкентга етиб келди. Унда умумий қиймати 900 минг долларга яқин юқори технологик тиббий ускуналар, автомат механизмли тиббий каравотлар ва ПЦР диагностика тест тизимлари жой олган.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1887 нафарга етди
27 апрель 2020, 10:06

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1887 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 18 нафарга ортиб, жами 1887 кишини ташкил этмоқда.

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди
27 апрель 2020, 09:36

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди

Прага суди Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан жорий этилган коронавирусга қарши чекловларни бекор қилди. Гап фуқаролар ҳаракатланиши ва иш юритиш эркинлигини чеклаш ҳақида бормоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг