Архив

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди
19 октябр 2020, 22:54

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.

Президент 2021 йилги давлат бюджети параметрларини муҳокама қилди
19 октябр 2020, 22:17

Президент 2021 йилги давлат бюджети параметрларини муҳокама қилди

2021 йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш, қатновларни қайта тиклаш ҳисобига бюджетни тўлдириш таклиф қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

ССВ — Зангиота касалхонасида марҳумлар жасадларини олиб чиқишдаги навбат ҳақида
19 октябр 2020, 21:38 1

ССВ — Зангиота касалхонасида марҳумлар жасадларини олиб чиқишдаги навбат ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош патологоанатоми Ражаббой Исроилов Зангиота касалхонасида марҳум беморларнинг қариндошлари жасаднинг чиқарилишини кутаётгани акс этган видеога изоҳ берди.

Жамоат транспортларида бериладиган бир марталик қўлқоплар нархи маълум қилинди
19 октябр 2020, 20:59

Жамоат транспортларида бериладиган бир марталик қўлқоплар нархи маълум қилинди

Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев йирик автобус бекатлари ва метрога кираверишда катта ҳажмли ахлат қутилари ўрнатилишини маълум қилди. Шунингдек, у пойтахтдаги жамоат транспорти йўловчиларига бепул тарқатиладиган бир марталик қўлқопларнинг нархини ошкор қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 октябр 2020, 19:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Баҳрайн ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани, Норвегияда коронавируснинг янги тури, COVID-19 ҳолатлари қайд этилмаган Туркманистонда фуқароларни ниқоб тақишга чақирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ва Сума Чакрабарти узоқ муддатли ислоҳотларни кўриб чиқдилар
19 октябр 2020, 18:52

Шавкат Мирзиёев ва Сума Чакрабарти узоқ муддатли ислоҳотларни кўриб чиқдилар

Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ислоҳотлар дастури йўналишларини кўриб чиқди.

Навоийда 4 млрд сўмга қурилган болалар боғчаси 8 ой ўтиб таъмирталаб аҳволга тушди
19 октябр 2020, 17:05

Навоийда 4 млрд сўмга қурилган болалар боғчаси 8 ой ўтиб таъмирталаб аҳволга тушди

Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчаси 4 млрд сўмга таъмирлангач, февраль ойида фойдаланишга топширилганди. Орадан 8 ой ўтгач, боғчанинг ички деворлари ёрилишни бошлаган.

Археолог Ғайратдин Хожаниязов вафот этди
19 октябр 2020, 16:42

Археолог Ғайратдин Хожаниязов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, собиқ сенатор, археолог Ғайратдин Хожаниязов 72 ёшида оламдан ўтди.

Дунё бўйлаб COVID-19 беморлари сони 40 млн кишидан ошди
19 октябр 2020, 15:54

Дунё бўйлаб COVID-19 беморлари сони 40 млн кишидан ошди

Дунё мамлакатлари бўйлаб COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар сони 40 млн кишидан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган. COVID-19 қурбонларининг умумий сони эса 1 млн 113 мингдан ошди.

Ҳафта ярмидан бошлаб ҳаво салқинлашади
19 октябр 2020, 15:17

Ҳафта ярмидан бошлаб ҳаво салқинлашади

21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Пайшанба ва жума кунлари эса салқин ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади ва барча ҳудудларида булут қоплами ортиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд-баланд жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистондаги ОТМларнинг йиллик рейтинги эълон қилинди
19 октябр 2020, 15:05

Ўзбекистондаги ОТМларнинг йиллик рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон миллий университети ОТМлар рейтингида кетма-кет учинчи йил ўз етакчилигини сақлаб қолди. Рейтингда талабаларнинг мутахассислик фанларидаги билим даражаси, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий мақолалари сони ва иш берувчиларнинг битирувчилар ҳақидаги фикрлари ҳисобга олинган.

Олий таълим муассасалари анъанавий ўқишни тиклашга тайёргарлик кўрмоқда
19 октябр 2020, 14:08

Олий таълим муассасалари анъанавий ўқишни тиклашга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шаклига ўтиш имкониятлари ўрганилмоқда. Якуний қарор талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилаётган сўровнома якунлари ҳамда СЭС хулосалари асосида университетлар кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Фарғонада камера икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқобсиз фуқарони аниқлади
19 октябр 2020, 13:12

Фарғонада камера икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқобсиз фуқарони аниқлади

Фарғона вилоятида кузатув камералари орқали икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқоб режимини бузган шахс аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фуқароларнинг яшаш манзилига почта орқали юборилади.

Рэпер Моргенштерн Mercedes-Benz`ни бухоролик йигитга топшириш учун Ўзбекистонга келмоқчи
19 октябр 2020, 12:16

Рэпер Моргенштерн Mercedes-Benz`ни бухоролик йигитга топшириш учун Ўзбекистонга келмоқчи

Россиялик рэпер Моргенштерн Instagram`да эълон қилган танловда Mercedes-Benz ўйналди ва уни бухоролик йигит ютиб олди. Бастакор Ўзбекистондаги ёпиқ чегара ва машина нархига тенг «растаможка»ни инобатга олган ҳолда автомобилни етказиб беришда ёрдам сўради.

Автомобилнинг каналга тушиб кетиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди
19 октябр 2020, 12:09

Автомобилнинг каналга тушиб кетиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши ва ёнғин келиб чиқиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида вафот этишган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
19 октябр 2020, 12:07

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 7 сўмга қимматлаб, жами 10 371 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди
19 октябр 2020, 11:03

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамов ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентда дафн этилади.

Президент журналист Бобомурод Абдуллаевга квартира совға қилди
19 октябр 2020, 10:31

Президент журналист Бобомурод Абдуллаевга квартира совға қилди

Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкентдан мебель ва маиший техникалар билан жиҳозланган уч хонали квартира совға қилди.

ЙҲХББ: автомобиль сотиб олишга 28 млрд эмас, 18,7 млрд сўм сарфланган
17 октябр 2020, 13:55 1

ЙҲХББ: автомобиль сотиб олишга 28 млрд эмас, 18,7 млрд сўм сарфланган

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси август-октябрь ойларида ОАВ ёзганидек 28 млрд сўмга 133 та автомобиль эмас, 18,7 млрд сўмга 81 та автомобиль сотиб олинганини маълум қилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors`ни ахлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди
17 октябр 2020, 12:52

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors`ни ахлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компаниясини ёпиқ суд мажлиси тафсилотларини ошкор қилган ҳолда аҳлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди. 16 октябрь куни UzAuto Motors`нинг Антимонополия қўмитаси махсус комиссияси қарорига қарши даъвоси бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг