Архив

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари вафот этди
14 октябр 2020, 15:30

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари вафот этди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 39 ёшида вафот этди. «Газета.uz» манбасига кўра, марҳум COVID-19дан даволанаётган эди.

Январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар 6,3%га ошди
14 октябр 2020, 15:02

Январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар 6,3%га ошди

Январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг энг кўп ўсиши апрель ойида кузатилди, июнь ва июль ойларида нархлар пасайди. Ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан нархлар ўсиши 11,7 фоизни ташкил этди.

Нурсултонда карантин чоралари кучайтирилди
14 октябр 2020, 14:55

Нурсултонда карантин чоралари кучайтирилди

14 октябрдан бошлаб Нурсултонда карантин чекловлари кучайтирилди: кафе, ресторан, барларнинг иш вақти қисқартирилди, давлат хизматчиларининг катта қисми масофадан ишлаш тизимига ўтишмоқда.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 октябр 2020, 13:56

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди.

Президент қарори: ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади
14 октябр 2020, 13:29

Президент қарори: ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.

Ўзбекистонда ислом молияси асосидаги «сукук» қимматли қоғозларини жорий этиш режалаштирилмоқда
14 октябр 2020, 13:19

Ўзбекистонда ислом молияси асосидаги «сукук» қимматли қоғозларини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ислом молиялаштириш тамойиллари асосида «сукук» қимматли қоғозларини чиқариш, бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш режалаштирилмоқда.

Охирги 9 ойда 1300 га яқин инсон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
14 октябр 2020, 12:57

Охирги 9 ойда 1300 га яқин инсон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойлари давомида 4294 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. ЙТҲлар оқибатида 1293 киши ҳалок бўлган, 3886 нафари жароҳатланган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолигидан чиқарилди
14 октябр 2020, 12:54

Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолигидан чиқарилди

Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан Шуҳрат Ғаниев сенаторлар рўйхатидан чиқарилди. Бунга унинг олдинроқ бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани сабаб бўлди.

«Бизда гендер камситишлар йўқ дейиш — ўз-ўзимизни алдашдир» — Сайёра Ходжаева
14 октябр 2020, 12:00

«Бизда гендер камситишлар йўқ дейиш — ўз-ўзимизни алдашдир» — Сайёра Ходжаева

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун оиладаги зўравонлик ҳолатлари судгача етиб бормаслиги, аёллар учун сиёсат ва бизнесда квоталар нима учун зарурлиги, нега Хотин-қизлар қўмитаси ўз вазифаларини янги Маҳалла вазирлигига топширмасдан, Аёллар ишлари бўйича вазирликка айланиши лозимлиги ҳақида гапириб берди.

Blue Origin Ойга қўниш тизимини синаб кўриш учун ракета учирди
14 октябр 2020, 11:57

Blue Origin Ойга қўниш тизимини синаб кўриш учун ракета учирди

Жефф Безоснинг Blue Origin космик компанияси Ойга аниқ қўниш тизимини синаб кўриш учун кўп бор ишлатиладиган ракета учирди.

Юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди, ҳайдовчи вафот этди
14 октябр 2020, 11:46

Юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди, ҳайдовчи вафот этди

Юк машинаси «Тошкент — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган поездга бориб урилди. Ҳайдовчи қоидани бузиб, «шлагбаум»ни айланиб ўтишга уринган. У воқеа жойида вафот этди. Поезд 42 дақиқага ушланиб қолди.

Самарқандда 15 ёшли ўсмир ниқоб тақмагани учун ППХ ходимлари томонидан мажбуран олиб кетилди
14 октябр 2020, 10:14

Самарқандда 15 ёшли ўсмир ниқоб тақмагани учун ППХ ходимлари томонидан мажбуран олиб кетилди

Самарқандда ППХ ходимларининг 15 ёшли ўсмирни ниқоб тақмагани учун мажбуран ички ишлар бўлимига олиб кетиш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. ИИО ходимларидан бири жараённи видеотасвирга олаётган фуқарога ҳам ташланди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан баёнот бериб, ППХ ходимларига фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоққа риоя қилиш лозимлиги тушунтирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
14 октябр 2020, 09:31

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.

Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди
14 октябр 2020, 09:12

Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди

Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади. Ушбу тизим бўйича тест топширган абитуриентга ОТМга кириш имтиҳонларида максимал баллга нисбатан табақалатирилган балл берилади.

Apple янги iPhone 12 смартфонини тақдим этди
14 октябр 2020, 00:11

Apple янги iPhone 12 смартфонини тақдим этди

Apple Event тақдимотида Apple компанияси янги iPhone смартфонлари ва HomePod mini «ақлли» карнайларини тақдим этди

Бош вазирнинг популизм ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётгани айтилди
13 октябр 2020, 23:20

Бош вазирнинг популизм ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётгани айтилди

Антимонополия қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси бош вазир иштирокидаги йиғилишда популизм ҳақида айтилган гаплар нотўғри талқин этилаётганини маълум қилди. АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев йиғилишда «раҳбарларнинг оммавий баёнотлар билан чиқишга масъулият билан ёндашиши зарурлиги» айтиб ўтилганини таъкидлади.

Сирдарёда 8 ёшли қизга ахлоқсиз ҳаракатлар содир этган шахсга жиноят иши қўзғатилди
13 октябр 2020, 20:06

Сирдарёда 8 ёшли қизга ахлоқсиз ҳаракатлар содир этган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 28 ёшли шахс 8 ёшли қизга нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этди. Қизнинг онаси «Сукут сақлама» лойиҳасига ҳодиса тафсилотларини баён қилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 октябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан учрашди
13 октябр 2020, 18:25

Шавкат Мирзиёев кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан учрашди

Президент Сирдарёда фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди. Давлат раҳбари пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Оқолтин туманига ташриф буюрди
13 октябр 2020, 18:04

Президент Оқолтин туманига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласини бориб кўрди. Бу ерда 130 та коттеж таъмирланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг