Архив

Коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди
28 сентябрь 2020, 10:12

Коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди

Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди. Якшанба куни 448 кишининг инфекцияга чалингани тасдиқланди.

1 октябрдан нималар ўзгаради?
28 сентябрь 2020, 09:45

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Наманган вилоятининг янги ҳокими Namangan city қарорини бекор қилди
28 сентябрь 2020, 09:15 1

Наманган вилоятининг янги ҳокими Namangan city қарорини бекор қилди

Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Namangan city лойиҳасини бекор қилди. Янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб бериладиган ерларда амалга оширилиши билдирилди.

Коронавирус ҳолатлари сони 55 мингтага яқинлашди
26 сентябрь 2020, 23:53

Коронавирус ҳолатлари сони 55 мингтага яқинлашди

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топиб, аниқланган барча ҳолатлар сони 55 мингтага яқинлашди.

Тошкентда 224 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди
26 сентябрь 2020, 20:02

Тошкентда 224 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

Тошкентда биткоин савдогарлари ушланди. Улар 20 та биткоинни ноқонуний равишда 224 минг долларга сотмоқчи бўлишди.

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмби ва МБ тангаларини олиб чиқиб кетишга рухсат берилди
26 сентябрь 2020, 17:55

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмби ва МБ тангаларини олиб чиқиб кетишга рухсат берилди

Жисмоний шахслар ўлчовли ёмбилар ва Марказий банк тангаларини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлди. Бунинг учун тегишли сертификатни олиш лозим.

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди
26 сентябрь 2020, 13:51

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди

Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди
26 сентябрь 2020, 13:29

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан Ўзбекистонга импорт қилишга рухсат берилди. Грипп ва коронавирусга қарши вакциналар соддалаштирилган тартибда олиб келинадиган дорилар рўйхатига киритилди.

Харьков яқинида Ан-26 қулаши натижасида 25 киши ҳалок бўлди
26 сентябрь 2020, 13:00

Харьков яқинида Ан-26 қулаши натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Бортда Украина ҳарбий ҳаво кучлари университети курсантлари ва экипаж бор эди. 25 киши вафот этди, яна икки киши оғир жароҳат олди.

Мазали ва тўйимли: гўштли таомлар
26 сентябрь 2020, 10:30

Мазали ва тўйимли: гўштли таомлар

Zira.uz сизга мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни таклиф қилади ва энг мазали 7 та гўштли таомни эътиборингизга ҳавола этади.

Кун давомида 496 кишида коронавирус аниқланди
25 сентябрь 2020, 23:27

Кун давомида 496 кишида коронавирус аниқланди

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 496 кишида (бир кун аввал — 519 та) коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 54462 тага етди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса 450 нафарга етди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди
25 сентябрь 2020, 19:40

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди

Сариағашда Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳукуматлар молиявий жиноятлар туфайли юзлаб миллиард доллар йўқотишмоқда — БМТ
25 сентябрь 2020, 18:50

Ҳукуматлар молиявий жиноятлар туфайли юзлаб миллиард доллар йўқотишмоқда — БМТ

Маблағларнинг ноқонуний йўл билан чет элга олиб чиқарилиши сабабли ҳукуматлар ҳар йили ижтимоий ривожланишга сарфланиши мумкин бўлган 500 млрд доллар миқдорда пул йўқотишади. Мамлакатлар расмийлари коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қатъийроқ курашишлари керак, дейишмоқда БМТ экспертлари.

ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди
25 сентябрь 2020, 17:37

ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).

Telegram тармоғида носозликлар кузатилди
25 сентябрь 2020, 16:44

Telegram тармоғида носозликлар кузатилди

Downdetector хизматининг маълум қилишича, Россия, Беларусь, Украина, Германия, Италия, Эстония, Латвия, Франция, Венгрия ва қисман Ўзбекистон ҳудудларида Telegram тармоғида носозликлар кузатилди. Хабар берилишича, ҳозирда тармоқ фаолияти барқарор ҳолатга қайтган.

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди
25 сентябрь 2020, 16:18

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш тезлаштирилади
25 сентябрь 2020, 14:55

Электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш тезлаштирилади

Президент қарори билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни 2021 йил 1 августга қадар якунига етказиш топширилди. Ускуналар «Технопарк» компанияси томонидан етказиб берилади.

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
25 сентябрь 2020, 14:11

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг бошқа ишга ўтиши кутилаётгани, ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров тайинланиши хабар қилинган эди.

Сентябрнинг охирги кунларида ҳаво салқин бўлади
25 сентябрь 2020, 13:54

Сентябрнинг охирги кунларида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон туфайли ҳарорат иқлим меъёридан 3−4 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади, булутлилик ортади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади
25 сентябрь 2020, 13:40

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг