БААнинг Air Arabia компаниясига «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.
Жаҳон ЯИМ ҳажми 2021 йил ўрталарига бориб пандемиягача даврдаги даражага қайтиши кутилмоқда. Deutsche Bank бу борадаги прогнозларини эълон қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.
Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Globus Relief хайрия ташкилоти (АҚШ) Ўзбекистонга коронавирусга курашишга кўмаклашиш мақсадида 800 минг долларлик тиббий препаратлар ва маҳсулотларни етказиб берди. Гуманитар ёрдам чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига юборилади.
Ўзбекистоннинг расмий резерв активлари 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Август ойида 1 млн унцияга тенг бўлган миқдорда олтин резервларининг сотилиши эвазига валютадаги резервлар миқдори 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.
UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишга тайёргарликни бошлади. Компания 10 фоизгача миқдорда қўшимча акцияларини чиқаришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда 21 сентябрь куни 619 кишида коронавирус инфекциясини аниқланиб, жами ҳолатлар сони 52259 тага етди. Вафот этганлар сони эса 438 (+5) нафарни ташкил этмоқда.
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.
ЖССтнинг вакцина учун Россияга миннатдорчилиги, Беларусда намойишчиларнинг ҳибсга олиниши, Nikola асосчисининг компанияни тарк этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.
Роспотребнадзор Ўзбекистон коронавирусга қарши «Вектор» маркази ишлаб чиқарган вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш ёки ундан чиқиш тўғрисида аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш мақсадида «E-Fuqaro» маълумотлар базаси яратилган бўлиб, у октябрь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Олдинроқ, Монополияга қарши курашиш кўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилган эди.
«Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди». Шавкат Мирзиёев яқинда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Чироқчи туманида гумондор фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйган собиқ ИИБ ходимларига ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Н.Овлаев 9 йилга, А.Жанқабилов 8 йил 6 ойга, Ш. Рахмонов 6 йилга, А.Тожиноров 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Б.Ғайратовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди салқин ва қуруқ ҳаво массаси таъсирида бўлади, ҳарорат + 22… + 27 даража атрофида бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг