Навқирон Темур ҳақидаги афсонада айтилишича,у буюк саркарда бўлишидан олдин Қашқадарё вилоятидаги Қалъаи Шерон дарасидаги баланд тоғли ғорда бўлажак жанглар учун ўз қўшинини машқ қилдирарди. Саёҳатчи Шароф Эгамбердиев 600 йилдан сўнг Темур ғорига экспедицияни амалга оширди.
Сирдарё вилоятида кўп қаватли уйлар қурилишларида деярли 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бош прокуратура барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатди, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси президенти Мишель Аунга Байрутда юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Уфа» футболчиси, 19 ёшли ўзбекистонлик Остон Ўрунов расман Москванинг «Спартак» клубига ўтди. У «қизил-оқлар» билан узоқ муддатли шартнома тузди. Ёш футболчи 20-рақам остида тўп суради. Трансфер суммаси эълон қилинмади.
Шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 га, вилоятдан пойтахтга 10196 га ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди.
«Биз карантинни қанча узоқ вақт давом эттирсак, одамларни шунчалик қийнаб қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. У зудлик билан коронавирус билан касалланган барча беморларни қамраб оладиган даволаш тизимини йўлга қўйишни буюрди.
Йил якунига қадар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бунинг учун республика бюджетидан 30 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Ливан пойтахтидаги портда рўй берган кучли портлашга божхоначилар 2015 йилда мусодара қилган 2700 тонна аммиакли селитра сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса қурбонлари сони 100 нафардан ошди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Самарқанд аэропорти реконструкциядан сўнг ўтказиш қобилиятини соатига 600 дан 1200 йўловчига оширади. Шунингдек, 22 та ҳаво кема учун тўхташ ва учиш-қўниш йўлаги қурилиши якунланмоқда.
COVID марказлари ходимларига коронавирусга қарши курашиш даврида бериладиган моддий рағбатлантириш тўловлари миқдори белгиланди: врач ходимларга — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 млн сўм, кичик тиббиёт ходимларига — 1 млн сўм ва бошқа ходимларга — 500 минг сўм.
Йил якунига қадар ижтимоий нафақаларни тайинлаш босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу тизим қандай ишлайди, кам таъминланган оилаларга қандай нафақалар тайинланади, қандай ҳолларда аризалар рад этилади — батафсил.
COVID-19 беморлари сони 267 нафарга ортиб, жами 27314 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 746 тани ташкил этиб, умумий кўрсаткич 23 мингтага етди. Шунингдек, касалликдан соғайганлар 18 мингдан ошди.
Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Наманганда Tracker йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли болани уриб юборди. Бошқа бир ЙТҲда эса «Москвич» қарама-қаршидан келаётган Nexia билан тўқнашди. Бола ва Nexia ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (эркак) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан ҳамда ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этди.
Хоразм вилояти Гурлан туманида содир этилган «самосуд» бўйича маълумот берилди. Аниқланишича, 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан учрашган 20 ёшли бошқа бир аёлни дугоналари билан биргаликда ушлаб олиб, калтаклаган.
Коррупция можароси марказида қолган Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос I мамлакатни тарк этди. Испания прокуратураси у Саудия Арабистонида темир йўл қурилиши вақтида пулларни ўғирлаган, деган гумонда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг