Коронавирус беморлари сони 289 нафарга ортиб, жами 20820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинган аудиоёзув ички ишлар мулозимига тегишлилиги тасдиқланди. Унда, ИИО ходими фуқароларга нисбатан маъмурий баённома кам тузилаётганини қайд этиб, буни бартараф этиш учун ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиши бўйича топшириқ берган.
5 августга қадар талабалар ўқишларини бошқа ОТМ ёки факультетга кўчириш учун онлайн ариза топширишлари мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида қўлланмани тақдим этамиз.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, Ўзбекистонда карантин чоралари 15 августга қадар узайтирилди. Қурбон ҳайити куни ва дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, аҳолининг «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилиши тавсия этилди.
Uzbekistan Airways 26 июль куни Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейсини амалга оширади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.
62 ёшида Чилонзор Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказининг бактериологик лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова вафот этди, унинг коронавирус юқтирганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолат ҳақида хабар бермади. Марҳуманинг опаси, 40 йилини тиббиётга бағишлаган Марҳабо Аҳмедова бошқа тиббиёт ходимлари сингари тан олинишга лойиқ, деб ҳисоблайди.
Zira.uz сизга зефир, кейк-попслар, «Птичье молоко», «Башорат қилувчи печенье» ва яна бошқа ноодатий десертлар рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда кун давомида 492 та коронавирус ҳолати расман тасдиқланди. Умумий кўрсаткич 19360 тага етди. 40 нафар бемор ўта оғир аҳволда.
Президент фармони билан 1 январдан вилоятлардаги судлар негизида умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади, маъмурий судларни кўриб чиқиш ваколати эса жиноят ишлари бўйича судларга берилади. Суд тизимига дастлабки эшитув институти ва «бир суд — бир инстанция» тамойилини жорий этилади, шунингдек, прокурорларнинг суд ишларини кўриб чиқишдаги иштироки тартиблари қайта кўриб чиқилади.
Мўйноқда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» МЧЖ ташкил этилиб, қисқа вақтда минг нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди.
Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев оламдан ўтди.
Ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келгани сабабли республика бўйича 1,5−2 млн кВт•соат ёки кунлик 0,8−1 фоиз миқдорида чекловлар киритилиши маълум қилинди. Тожикистондан электр энергияси импорти тўхтаган, Туркманистон билан эса янги шартнома имзоланди.
Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити байрамини 31 июль, жума куни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда байрамнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтиши учун зарур чоралар кўриш топширилган.
Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.
Жиззах вилояти халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Traller русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилди. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Январь-июнь ойлари давомида 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84 та туғруқлар қайд этилгани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг