Сурхондарёда Миллий гвардия ходимлари ниқоб тақмаган фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда. Ҳодисани изоҳлаган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Туман прокуратураси эса терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Самарқандда бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 200 кв м майдонда сақланаётган иккиламчи хом ашё ва дастгоҳлар ёнган, 800 кв м майдондаги тайёр маҳсулотлар ва ускуналар эса сақлаб қолинган.
Коронавирус пандемияси оқибатида чегараларнинг ёпилиши ва авиақатновларнинг тўхтатилиши сабабли ўз юртига қайтолмай, Ўзбекистонда қолган хорижий мамлакатлар фуқаролари ўз ҳикояларини «Газета.uz» билан бўлишишди. Қаҳрамонларимиз турли хил ҳиссиётларни бошдан кечиришган: кимдир ўз тақдирини учратган бўлса, кимдир фарзандининг туғилишини ўтказиб юборган.
«Ўзагросуғурта» компанияси Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.
«Сардоба» сув омбори талофатидан зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ишлари учун 200 млрд сўм ажратилди. Қурилиш вазирлиги ушбу маблағ қандай ишлатилиши борасида ҳисобот берди.
Коронавирус ҳолатлари 77 тага кўпайиб, жами 5638 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида қайд этилган. Кун давомида мамлакатда 145 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотишини маълум қилди.
16 июнь куни 20 нафар аҳоли орасида, жумладан, тикувчи, сотувчи, ҳайдовчи, фаррош ва ҳомиладорда коронавирус қайд этилган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 12 мамлакат ҳарбийлари, жумладан, Ўзбекистон вакилларининг ҳам қатнашади. Айни пайтда хорижлик ҳарбийлар Москвага етиб борган.
Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади. Бунга карантин даврида саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга белгиланган саналарда кела олмасликлари сабаб қилиб кўрсатилди.
Дексаметазон оғир аҳволдаги коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолатларини камайтира олган илк дори воситаси деб топилди.
Давлат улуши бор корхоналарни сотишдан олдин бозорга тайёрлаш билан шуғулланувчи UzAssets инвестиция компанияси ташкил этилади. Компания, шунингдек, корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), «бенчмаркинг» усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш билан ҳам шуғулланади.
Абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни онлайн топшириши бўйича «Газета.uz» қўлланмаси.
Сурхондарёда карантин вақтида тўй ўтказиш қоидалари бузилиши оқибатида 250 дан ортиқ киши карантинга олинди. Термиз ҳам кириб-чиқиш учун ёпилди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон молиявий шаффофлигини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, ҳалигача бу соҳа минимал талабларга жавоб бермайди дея баҳолади.
1 августдан икки йил муддатга уни узайтириш имконияти билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий этилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларидан сўнг полиция хизматини ислоҳ қилиш тўғрисидаги ижроий қарорни имзолади. Қарор билан, хусусан, ҳибсга олиш пайтида маҳбусни бўғиш тақиқланади.
Жамоат бирлашмаси шаклидаги «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциация Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, унинг асосий мақсади халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Коронавирус беморлари сони 68 нафарга ортиб, жами 5561 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 6 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланди.
Ҳукумат қарори билан Одил Абдурахманов янги ташкил этилган Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг