Гулнора Каримованинг Франциядан қайтарилган 10 млн долларлик активлари Париж марказидаги уйини сотишдан келиб тушгани маълум қилинди. Ушбу маблағнинг қайси мақсадларда сарфланишига ҳам қисман аниқлик киритилди.
Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси ходими уй қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш эвазига фуқаролардан пул олаётганда ушланди.
Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.
Асакада Кореяга ўқишга юбориш ҳамда виза олиб бериш эвазига фуқаролардан 20,3 минг доллар ва 8 млн сўм олган ўқув маркази фаолиятига чек қўйилди.
Дунё бўйлаб олимлар, шифокорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳомийлар COVID-19 вакцинасини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу жараён иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштирмоқда. Янги коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакциналар, уларни ким ишлаб чиқараётгани ва ким биринчилардан бўлиб эмланиши мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. 13 июнь ҳолатига кўра Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.
Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 5103 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди ва марказ томонидан мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.
Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишига етди. Янги ҳолатларнинг 14 нафари аҳоли орасида, 42 нафари карантиндагилар орасида ва 1 ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
15 июндан бошлаб Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди (рейслар «яшил», «сариқ» ва «қизил» га бўлинади). Чет элга иш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда чиқиш мумкин.
Ўзбекистонда кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4869 тага етди. Янги ҳолатлар карантин муассасалари, Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.
Тошкентнинг Олмазор туманига яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси қурилади. «Чорсу бозори», Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани — «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади.
Президент Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. «Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган», — деди ва вазирлик йил якунига қадар аниқ амалий натижалар кўрсатиши кераклигини таъкидлади.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги Математика институтининг янги биносига ташрифида ушбу фанни эски услубини танқид қилиб, математикада рақобат муҳитини яратиш мақсадини қўйди. Эндиликда Математика институти болалар боғчалари, мактаблар ва ОТМларда математикани ўқитишни мувофиқлаштиради.
Ўзбекистонда пандемия шароитида футбол учрашувларини ўтказиш учун бир қатор вақтинчалик талаблар қўйилди. Жумладан, майдонга тупуриш, қўл бериб кўришиш, жамоа бўлиб голни нишонлаш кабилар тақиқланди.
Future of Gaming онлайн-тақдимотида Sony компанияси янги Playstation 5 ўйин консолини тақдим этди. Янги консол Dualsense ўйин қурилмаси (геймпад), пульт, қулоқчин, камера ва геймпадлар учун док-станцияга эга. Шу билан бирга, компания янги ўйинлар трейлерини ҳам намойиш этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг