Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирусда гумонланаётган шахс кўплаб беморлар билан мулоқотда бўлгани учун туман ҳудуди тўлиқ карантинга олинди.
Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3546 тага етди. «Ўрикзор» бозори сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.
Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.
Республика махсус комиссияси қарори билан карантин мамлакатда карантин муддати 15 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, 1 июндан бошлаб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда айрим фаолият турларига рухсат берилди.
Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Ўзбекистонда жума куни 44 кишида коронавирус аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3488 тага етди. Янги ҳолатларнинг 32 таси карантинга олинганлар, 4 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ва 8 таси аҳоли орасида аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида «Янги ҳаёт» кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.
Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган Деновдаги Амир Темур ҳайкали қайта кўриб чиқилади. Ёдгорлик 1996 йилда ўрнатилган.
Президент Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
«Газета.uz» коронавирус сабабли бегона юртларда қолиб кетган ва ватанга қайта олмаётган ўзбекистонликларнинг ўй-хаёллари, ўзга мамлакатларда карантиндаги ҳаёти ва бошидан кечирган воқеалар акс этган ҳикояларини тайёрлади.
Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳрида 650 ўринга мўлжалланган контейнерлардан иборат карантин майдони қурилиши бошланди. Мазкур карантин майдонининг қурилиши шаҳарда эпидемиологик вазият чигаллашгани сабабли бошланган.
Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +34…+37, шимол ва чўл ҳудудларида +42 атрофида бўлади. Жанубда эса нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келиши сабабли 39 даражагача пасайиши мумкин.
Алишер Якубов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Унга кўра, федерал органлар Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби йирик ижтимоий медия компанияларнинг ўз фойдаланувчилари постларини таҳрирлаш ва ўчиришларига йўл қўймайди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефть маҳсулотлари импортига акциз солиғини 20% га ошириш бўйича таклифига изоҳ берди. Унга кўра, мазкур таклиф Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг Котибиятига тақдим этилмаган ва халқаро мажбуриятлар ва амалиётга мос келмаслиги сабабли кўриб чиқилиши ва қўлланилиши мумкин эмаслиги таъкидланган.
Навоийда коронавирус инфекцияси бешта ўчоқ орқали тарқалмоқда. Вилоятда карантин қоидалари кучайтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг