Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Жумладан, эндиликда ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясини нуфузли хорижий компания бошқарувига топшириш режалаширилмоқда. Шунингдек, «Қамчиқ» довонида «Тошкент-Андижон» пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.
Танзила Норбаева, Шерзод Шерматов, Тимур Ишметов, Севара Назархон, Оксана Чусовитина ва бошқа таниқли сиёсатчилар, маданият вакиллари ва Ўзбекистон тадбиркорларининг 2019−2020 ўқув йили битирувчиларига мурожаати — «Газета.uz» нинг эксклюзив материалида.
Бош прокуратура Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев иштирокида унга нисбатан прокуратура органлари томонидан босим ўтказилгани ҳақидаги хабарларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида депутатга босим ёки тазйиқ ўтказилганини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмагани маълум қилинди.
Коронавирус беморлари сони яна 9 нафарга ортиб, жами 3189 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 25 тага етди.
Ўзбекистонда 600 минг гектардан зиёд экин майдонларида чигирткаларга қарши кураш олиб борилмоқда. Бу ишларга 640 нафарга яқин мутахасис, 148 та трактор, 325 та қўлпуркагич, 8 та мотодельтаплан ва 26 та махсус машина жалб этилган.
Термизда янги мадраса — «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Бу ерда ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади. 2020−2021 ўқув йили учун қабул 15 июндан бошланади.
Долларнинг расмий курси 9,7 сўмга қимматлашиб, 10139 сўмга етди. Хорижий валюталар курси ўтган ҳафта арзонлашган эди.
Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги янги низом 1 сентябрдан кучга киради. Унгача прописка тўғрисидаги эски низомга амал қилинади.
Исроилда Беньямин Нетаньяху устидан суд жараёни бошланди. Мамлакат тарихида илк бор амалдаги бош вазир суд қилинмоқда.
Тошкентдаги республика «Ипотека банк» ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. У билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари 14 кунлик карантин назоратига, қолган ҳамкасблари эса ўз уйларида тиббий назоратга олинган.
Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. Кундузги ҳарорат +34…+39 даражани ташкил этади.
Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан олинган COVID-19 тест таҳлиллари натижалари манфий бўлиб чиқди. ДСҚ Марказий аппарати карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.
2021 йил якунига қадар Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жами 16 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилади. Уларда, жумладан, ёшларни ўқитиш ва ахборот технологиялари йўналишида ҳар йили 5 мингдан зиёд ўқитувчилар малакаси оширилади.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.
«Ўзагросуғурта» АЖ Бухородаги табиий офат оқибатида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари билан содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан жами 2,7 млрд сўм тўлаб берди. Хусусан, компанияда мол-мулкини суғурталаган қоракўллик фермерга кучли шамолдан етказилган зарар учун қарийб 1 млрд сўм қоплаб берилди.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3180 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (6), Қорақалпоғистонда (4), Самарқандда (5) ва Тошкент вилоятларида (1) қайд этилди. Республикада инфекциядан 602 киши даволанмоқда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди. Ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити табригида бу йилги Рамазонда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён бўлганини таъкидлади.
Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг