Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида Рамазон ҳайити намозини ўқиш бўйича фатво берди. Унга кўра, жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ушбу ибодатни мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижонда янги қурилган Digital City технопарки билан танишди. Давлат раҳбари бундай технопаркларни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам очиш бўйича кўрсатмалар берди.
Beeline Uzbekistan мобил операторининг 749 минг абонентига 100 млн сўм ютиб олгани айтилган ёлғон хабар тарқатилди. Бунинг ортидан 1 млрд сўм даромад олган МЧЖ раҳбарига нисбатан иш қўзғатилди.
Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди.
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини молиялаштиришга қўшимча 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади. Бу пуллар тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3006 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (5), хориждан келганлар (6), Навоийда (15), Самарқандда (13). Республикада инфекциядан 586 киши даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Фитр садақаси қачон ва нима учун, кимлар учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда берилиши керак?
Ўзбекистонда аниқланган COVID-19 ҳолатлари 3 тага ошиб, жами 2967 тага етди. 20 та ҳолат аҳоли орасидан қайд этилди — коронавирусга чалинган 3 киши 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига инфекция юқтирган.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади. Президент ушбу байрамни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқарони афв этди. Афв этилганларнинг 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида барпо этилган йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уйларни кўздан кечирди. Давлат раҳбари Андижон аҳолисининг зичлигини ҳисобга олиб, бу ҳудудда ҳамёнбоп кўп-қаватли уйлар қурилиши камбағалликдан чиқишга замин яратишини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайиб, 2964 тага етди.
Туркманистонда 61 нафар Ўзбекистон фуқароси амнистияга тушди. Улар ватанга қайтарилганидан кейин Тошкент вилоятида икки ҳафталик карантинга олинди.
Тошкентда даволанаётган 35 бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 2407 нафарга етди. Соғайганлар орасида 2 нафар Тожикистон фуқароси ҳам бор.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали беморлар ва тиббиёт ходимларида COVID-19 аниқлангани сабабли карантинга олинди.
Бухоро вилоятида йил давомида 12 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган ҳайдовчи ўн учинчисида ҳалок бўлди. Ўзидан ташқари 19 ёшли қизнинг ҳам ўлимига, яна беш кишининг оғир жароҳатланишига сабабчи бўлди.
Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани туфайли бу ҳудудда қатъий карантин чоралари қайтадан тикланди ва 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигига жиддий ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда. Жумладан, сайловларни ўтказиш санаси декабрь ойидан мартга кўчирилиши режалаштирилмоқда. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда хусусий маблағларни жалб қилишга ҳам рухсат берилиши мумкин. Бундан ташқари, бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланишига рухсат берилади.
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди. Давлат раҳбари ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш ҳамда ТДАУ Андижон вилояти филиали негизида алоҳида ОТМ ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Миллиардер Алишер Усмонов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 1000 та эҳтиёжманд оилага 2,5 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам ажратди. Бу пуллар ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг