Фарғонадаги қўшни давлатга чегарадош маҳаллаларнинг бирида яшовчи шахсга тегишли 2 та ёғоч қутида 32 бош олмахон сақланаётгани маълум бўлди. Ноқулай шароитлар сабаб 2 та олмахон нобуд бўлган. Жониворларнинг дастлабки қиймати 30 млн сўмга баҳоланди. Ҳозирда улар Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.
A гуруҳидаги ҳал қилувчи турда Сенегал терма жамоаси Эквадорни 1:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳдаги яна бир учрашувда эса Нидерландия терма жамоаси Қатарни 2:0 ҳисобида енгди. Қатар учта тур ҳисобига кўра бирорта ҳам очко ишлай олмаган ягона мезбон терма жамоа бўлди.
30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрига ташриф буюради.
Тошкент-Ўш-Андижон йўлида Isuzu автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафардан 4 нафарга етди. 33 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафарининг аҳволи оғир.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.
АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак беришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат элчиси Жонатан Девид Хенник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошлиқ Россия парламент делегацияси Қонунчилик палатаси раҳбари Нурдинжон Исмоилов, Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Володин ташрифи давомида Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги юзасидан фикр билдирди.
Нукус воқеаси бўйича суд тафсилотлари: Тажимуратовга қарши кўрсатув берган Турданов, Ўзбекистон-Украина ўртасида бизнес учун имтиёзлар, «КамАЗ» уриб кетган 9 ёшли қиз вафоти, 10 ойда «аварияда» ҳалок бўлган 226 нафар бола, жарима балини ҳисоблаш тизими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қашқадарёда ташкил этилганига 3 кун бўлган фирма жами 2 601 000 000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танловда ноқонуний равишда ғолиб бўлгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қайта танлов ўтказилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат қарори билан барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш сигнализацияси ва тегишли воситалар ўрнатилиши белгиланди. Шунингдек, аттракционга кириш жойи олдида фойдаланишга оид чекловлар маълумоти, сўнгги кўрик санаси ва кейинги текширув вақти кўрсатилган бўлиши керак.
Қорақалпоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 516 киши қўлга олинган эди. Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, уларнинг 100 дан ортиғи жамоат кафиллиги асосида ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши натижасида оиласига бағрига қайтарилган, қолганлари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шароф Рашидов туманида ўғил отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлиб, отхонасини ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида юз берган 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1931 киши ҳалок бўлди, уларнинг 226 нафари — болалар. Аввалроқ ССВ Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 5−14 ёшли болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқорилигини маълум қилган эди
1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистонда душанба куни 131 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этди (бир кун аввал 137 киши). Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.
Пойтахтнинг 12 та туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида 170 та мини-поликлиника ташкил этилади. ССВ бу аҳолини оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчилигидан халос қилишини таъкидламоқда. Лойиҳа натижалари таҳлил қилингач, 6 ойдан сўнг бошқа ҳудудларга татбиқ этилади.
Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия + Қозоғистон + Ўзбекистон) тузиш масаласини муҳокама қилган.
ЖЧ-2022`да гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунига етди. Франция, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кейинги босқичга чиқиш масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйишди. «Газета.uz» сўнгги тур олдидан қайси терма жамоаларда плей-офф босқичига чиқиш учун имкониятлар юқорироқ эканлигини таҳлил қилади.
Кўчмас мулкка доир янги қонун билан ер участкаси, бино, иншоот ва қурилиш жараёнидаги объектлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтлар ва мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга 13 турдаги ҳуқуқлар ёки чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланди. Қонун эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг