Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.
Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.
Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.
Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.
Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.
Россия-Қозоғистон чегарасида уйга қайтишни хоҳлаган юзлаб Ўзбекистон фуқаролари йиғилди. Улар ватанга қайтиш учун Қозоғистон орқали йўлак ташкил этилишини талаб қилмоқда. Вазият Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирус бемори тузалди, Фарғона вилоятида сўнгги коронавирус бемори соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2110 кишига етди.
Ойбек Турсунов Uzcard устав фондидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. Олдинроқ бу улуш компания директори Ахрор Махмудовга тегишли эди.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.
Фарғонада Effect.uz сайти оператори ҳужумга учраган. Маълумотга кўра, операторнинг кўзларига газ сепилиб, машинасининг ойналарини синдирилган, операторнинг видеокамераси олиб қочилган. Операторга ҳужум қилганлар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни воқеа жойида унутиб қолдиришгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Атаджан Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилган. Натижада тумандаги бир нечта аҳоли хонадонларида сув тўпланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
13 май куни Сурхондарё вилояти Бойсун ва Олтинсой туманларида кучли ёмғир сабабли сел кузатилган. «Олтинсой» сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошганлиги сабабли, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга вақтинча кўчирилган. Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
«Доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди. Эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар бекор қилинди. Шу ва бошқа янги тартиблар президент томонидан имзоланган прописка тўғрисидаги янги қонунда.
Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга ортиб, 2620 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳвол.
UzAuto Trailer компанияси 30 фоиздан 60 фоизгача бирламчи бадал билан муддатли тўловга «КАМАЗ» техникаларининг бутун ассортиментини таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2612 (+16) тага, соғайганлар эса 2076 нафарга етди. Коронавирус аниқланган ҳудудлар, коронавирус статистикаси, кунлик ҳолат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг