Архив

Самарқанд учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтирилади
13 май 2020, 21:33

Самарқанд учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтирилади

Самарқанднинг турар жой фонди ва инфратузилмалари чеклангани сабабли шаҳарни учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтириш режалаштирилмоқда. Президент иштирокидаги мажлисда Самарқанд ва Қашқадарё мисолида корхоналарни қайта тиклаш муҳокама қилинди.

Президент бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди
13 май 2020, 20:53 1

Президент бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди

Кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ижтимоий солиқ ставкасининг туширилиши, ер ва мол-мулк солиғидан озод қилиш, божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат бериш, нафақа олувчилар сонини кўпайтириш, Тошкент шаҳрида аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредит бериш тажрибасини жорий этиш ва бошқа чоралар. Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.

Пенсия ва ойликлар нақд пулда берилади
13 май 2020, 20:37

Пенсия ва ойликлар нақд пулда берилади

Аҳоли мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларнинг, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.

Коронавирусдан яна бир бемор вафот этди
13 май 2020, 20:29

Коронавирусдан яна бир бемор вафот этди

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон -томир етишмовчилигидан вафот этди. Вафот этганлар сони 11 нафарга етди.

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади
13 май 2020, 20:15

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади

Ўзбекистонда Тошкент билан Нукус, Урганч ва Термиз ўртасидаги авиақатновлар, шунингдек, айрим вилоятларда поездлар ҳаракатини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Хизмат кўрсатишга босқичма-босқич рухсат берилади. Шаҳарларда шахсий автомобилда ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлаш масаласи ўрганилмоқда.

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши дори воситаларини тақдим этди
13 май 2020, 18:52

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши дори воситаларини тақдим этди

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун дори воситалари, жумладан аввалроқ мамлакат ҳукумати сўраган гидроксихлорохин ҳапдориларини тақдим этди.

Яна 28 кишида коронавирус аниқланди (жами — 2596)
13 май 2020, 18:16

Яна 28 кишида коронавирус аниқланди (жами — 2596)

Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 2596 тага етди. Инфекция аниқланганларнинг барчаси хориждан келган ёки карантинга олинган фуқаролардир.

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
13 май 2020, 17:48

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситаларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардир.

Хоразмда 4 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
13 май 2020, 17:45

Хоразмда 4 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Янгибозор туманида катта йўлга югуриб чиққан болани катта тезликда ҳаракатланаётган Matiz ҳайдовчиси уриб кетди. Бола тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди
13 май 2020, 17:05 1

«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди

UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида 15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланади.

Бухоро вилоятида кучли шамол етказган зарар 141,6 млрд сўмни ташкил этмоқда
13 май 2020, 16:56

Бухоро вилоятида кучли шамол етказган зарар 141,6 млрд сўмни ташкил этмоқда

Бухоро вилоятида 27 апрель куни содир бўлган кучли шамол натижасида кўрилган зарар 141,6 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 32 530 нафар қурувчилар ва махсус техника жалб этилган. Вилоятда электр энергияси, табий газ ва ичимлик суви таъминоти тикланган.

34 кишига коронавирус юқтирган тиббиёт ходимига жиноий иш очилди
13 май 2020, 15:14

34 кишига коронавирус юқтирган тиббиёт ходимига жиноий иш очилди

Самарқанд вилоятида тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда, тиббий текширувдан ўтмасдан уй шароитида даволана бошлаганлиги аниқланган. У билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган. Тиббиёт ходимига нисбатан жиноий иш очилган.

Россияда оғир аҳволдаги ўзбекистонликларга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади
13 май 2020, 14:59

Россияда оғир аҳволдаги ўзбекистонликларга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади

Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ногиронлар, 2 ёшгача болали ва ҳомиладор аёллар, талабалар ҳамда COVID-19 беморларига бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади. Ҳомийлар орасида Алишер Усмонов ҳам бор.

Шерзод Кудбиев — Солиқ қўмитаси раиси, Бехзод Мусаев — бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда
13 май 2020, 14:46

Шерзод Кудбиев — Солиқ қўмитаси раиси, Бехзод Мусаев — бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Шерзод Кудбиевни Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига маъқуллади. ДСҚнинг собиқ раҳбари Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди маъқулланган.

Чартер рейслар билан 1200 нафардан ортиқ фуқаро олиб келинди
13 май 2020, 14:44

Чартер рейслар билан 1200 нафардан ортиқ фуқаро олиб келинди

8 майдан бошланган чартер рейслари орқали хорижий мамлакатлардан 1200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бошқа давлатлардан чартер рейсларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда — янгиланган рўйхат.

ЕТТБ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизни ташкил этади
13 май 2020, 14:28

ЕТТБ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизни ташкил этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) коронавирус пандемияси туфайли 2020 йили Ўзбекистон ЯИМ 1,5 фоизга ўсишини, 2021 йилда эса 6,5 фоизга қайта кўтарилишини прогноз қилмоқда.

Янги COVID-19 ҳолатлари ниманинг ҳисобига ортаётганига аниқлик киритилди
13 май 2020, 13:59

Янги COVID-19 ҳолатлари ниманинг ҳисобига ортаётганига аниқлик киритилди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас. Янги ҳолатлар асосан кимлар орасида аниқланаётгани маълум қилинди.

Фарғонада 1 нафар коронавирус бемори қолди
13 май 2020, 13:39

Фарғонада 1 нафар коронавирус бемори қолди

Фарғонада 6 нафар ва Самарқандда 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2055 нафарга етди.

Twitter ходимлари бир умр уйдан туриб ишлашлари мумкин
13 май 2020, 13:15

Twitter ходимлари бир умр уйдан туриб ишлашлари мумкин

Twitter ходимлари коронавирус сабабли ўрнатилган карантин чекловлари олиб ташлангандан кейин ҳам уйда қолиб ишлашлари мумкин.

Тожикистонга Damas негизидаги тез ёрдам автомобиллари юборилди
13 май 2020, 13:11

Тожикистонга Damas негизидаги тез ёрдам автомобиллари юборилди

Ўзбекистон Тожикистонга коронавирус пандемияси даврида беморларга ёрдам кўрсатиш учун Damas негизидаги тез ёрдам автомобиллари партиясини тақдим этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг