Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида фаолият кўрсатаётган тадбиркорда иситма аниқлангани сабабли бозор фаолияти тўхтатилиб, санитария куни эълон қилинди.
Жанубий Корея юборган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси Тошкентга етиб келди. Юк таркибидан қарийб 192 минг долларлик тиббий воситалар ўрин олди.
13 майдан бутун мамлакат бўйлаб момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача тушади, бу — май ойи учун ўртача кўрсаткичлардан паст.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича тузатишлар киритишни кўзда тутган қонунни рад этди. Сенаторлар фикрича, қонундаги ноаниқ тушунчалар коррупцияга олиб келиши мумкин.
Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан кузатувчи давлат сифатида ҳамкорлигини маъқуллади. 100 сенатордан 91 нафари овоз беришда иштирок этди. Улардан 71 нафари қарорни маъқуллади, 16 киши «қарши», 4 киши бетараф бўлди.
Сенаторлар «Саломатлик» ордени (икки даражадан иборат) ва «Соғлом турмуш» медалини таъсис этишни маъқуллади. Улар соғлиқни сақлаш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшганларга тақдим этилади.
Аввалроқ карантин чораларини юмшатган Жанубий Корея, Хитой ва Германияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ошгани қайд этилди. Дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари сони 4 миллиондан ошди.
АҚШда ишсизлик даражаси 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия» давридан бери энг юқори кўрсаткичга етмоқда — 14,7 фоиз. Дональд Трампнинг икки юқори даражали иқтисодий маслаҳатчилари АҚШда коронавирус пандемияси давом этаверган ҳолда ишсизлик даражаси кўтарилаши ва июнь ойида ишсизлик кўрсатгичи 20 фоизгача юқорилаши мумкинлигини маълум қилишди.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Британия менежмент университети фаолият олиб боради. Таълим инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университетда лойиҳаларни бошқариш, тадбиркорлик ва инновациялар ҳамда рақамли иқтисодиёт каби таълим йўналишлари мавжуд бўлади.
Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1897 кишига етди.
«Qanotchi» ресторанининг фаолияти давом этаётганлиги ҳақидаги маълумотларга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, ресторан умумий овқатланиш жойларининг санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда ишлаш имкониятини ўрганиш мақсадида синов тариқасида очилган.
Икки ҳафтадан бери арзонлашаётган АҚШ доллари яна ўсишни бошлади. Марказий банк хорижий валюталарнинг 12 майдан янги курсини эълон қилди.
Коронавирус беморлари сони 35 нафарга ортиб, жами 2453 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 562 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбари Мақтаарал тумани Мирзакент посёлкасида янги микрорайон қурилишини бошлаб берди. Бош вазирлар илк турар жойлар пойдеворларини қўйиш маросимида қатнашди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2349 тага, соғайган беморлар 1804 нафарга етди.
Фарғона водийсида қайд этилган зилзиланинг ўчоғи Хитойда жойлашгани хабар қилинди.
Архив маълумотларининг очилиши ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш имконини берди. Президентнинг маълум қилишича, фронтга қарийб 2 миллион ўзбекистонлик сафарбар қилинган, 538 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёди бедарак йўқолган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2325 тага етди (+1). Кун давомида рекорд даражада соғайиш қайд этилди — 119 нафар.
Тармоқда Фарғона вилоятидаги қишлоқда интернет сифати пастлиги сабабли уй томида ўтириб онлайн дарс бераётган ўқитувчи видеоси тарқалди. ХТВ ўқитувчига миннатдорчилик билдирди, АКТ вазирлиги эса вазият ўрганилаётганини маълум қилди.
Сирдарё вилоятида эвакуация ишлари вақтида сув оқизиб кетган уч нафар Миллий гвардия ходимидан бири соғ ҳолда топилди, яна бири бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг