Архив

Lacetti`даги ёнғин туфайли UzAuto Motors ва дилерга нисбатан иш очилди
13 сентябрь 2024, 13:54

Lacetti`даги ёнғин туфайли UzAuto Motors ва дилерга нисбатан иш очилди

Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.

Марказий банк яна бир тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди
13 сентябрь 2024, 12:48

Марказий банк яна бир тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди

Марказий банк United Payment Solution тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Сабаби у лицензия олган кундан бошлаб бир йил давомида фаолият юритмаган.

Яна 3 вазирликнинг 107 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди
13 сентябрь 2024, 11:41

Яна 3 вазирликнинг 107 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди

Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида 107 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши аниқланди.

ССП Навоий бошқармаси бошлиғига нисбатан навбатдаги суд 18 сентябрда ўтади
13 сентябрь 2024, 10:38

ССП Навоий бошқармаси бошлиғига нисбатан навбатдаги суд 18 сентябрда ўтади

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши бўйича навбатдаги суд 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди
13 сентябрь 2024, 10:01

Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик бола Тошкентга олиб келиниб, бувисига топширилди. Болага психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

Дональд Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди
13 сентябрь 2024, 09:12

Дональд Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп демократлардан рақиби Камала Ҳаррис билан бўлган дебатда ғолиб чиққанини айтиб, у билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди. «Ҳаррис ўтган 4 йилда қилиши керак бўлган ишларга эътибор қаратиши керак», деган Трамп «Учинчи дебат бўлмайди!» — деб таъкидлади.

Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
13 сентябрь 2024, 08:39

Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

Президент қарори билан, бу йил Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. Қомусий олим шарафига қурилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр қилинади, Самарқандда халқаро конференция ўтказилади.

SpaceX тарихда илк бор оддий одамларни коинотга учирди
13 сентябрь 2024, 02:16

SpaceX тарихда илк бор оддий одамларни коинотга учирди

SpaceX’нинг Crew Dragon кемаси экипажининг икки аъзоси очиқ коинотга чиқди — тарихда илк бор бу ишни профессионал бўлмаган астронавтлар тижорат миссияси доирасида амалга оширди.

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб, тўлиқ пачоқланди
13 сентябрь 2024, 01:29

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб, тўлиқ пачоқланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқарув йўқотилиши оқибатида MAN юк машинаси ағдарилди ва пачоқланиб кетди. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилди, жароҳатланганлар йўқ.

Ўзбекистонда пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошди. СТГ бозорида нима бўляпти?
13 сентябрь 2024, 00:55

Ўзбекистонда пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошди. СТГ бозорида нима бўляпти?

Апрелдан буён пропан биржа нархлари икки баравар — тоннаси деярли 9,3 млн сўмгача ошди, бир литр ёнилғи эса — 4500 дан 6000−7000 сўмгача. Рақобат қўмитаси кутилаётган нарх ошиши ҳақида Энерговазирликни хабардор қилган. «Газета.uz» суюлтирилган табиий газ нархининг ошиши сабабларини тушунишга уринди.

12 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 сентябрь 2024, 22:19

12 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

14 йил деганда қайта очилган «Қорасув» чегара пости, Туркия вазирлари ва разведка раҳбари билан учрашган президент, собиқ астрономия боғи ўрнида ташкил этиладиган Oxygen park, номаълум муддатга қолдирилган Тошкент халқаро кинофестивали ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Хоразмда МО давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди
12 сентябрь 2024, 21:38

Хоразмда МО давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди

Хоразм вилоятида 12−13 сентябрь кунлари МО давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди. Унда 5 та давлат парламентлари вакиллари ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик гуруҳлари ва ҳамкорлик комиссиялари самарадорлигини оширишга келишиб олди, бу бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

Президент Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари ҳамда разведка хизмати раҳбарини қабул қилди
12 сентябрь 2024, 19:25

Президент Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари ҳамда разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарларидан иборат делегация билан учрашди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Қирғизистонда давлат хизматчиларининг маошларини ошириш тақиқланди
12 сентябрь 2024, 19:08

Қирғизистонда давлат хизматчиларининг маошларини ошириш тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошларини ошириш, шунингдек, давлат идоралари штатларини кенгайтиришга икки йиллик мораторий киритди. Қарор давлат бюджетининг «харажатларини оптималлаштириш»га қаратилган.

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия миллий разведкаси раҳбарлари музокаралар ўтказди
12 сентябрь 2024, 18:38

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия миллий разведкаси раҳбарлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Россияда мигрантларга оилаларини бирга олиб келишни тақиқлашмоқчи
12 сентябрь 2024, 18:20

Россияда мигрантларга оилаларини бирга олиб келишни тақиқлашмоқчи

Россия Давлат думасида меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. «Одам ўзи ишлаш учун келаркан, оила аъзоларини ҳам етаклаб келиши мумкин эмас», — деди дума спикери Вячеслав Володин.

Сирдарёда боғчада нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этган бола бўйича жиноят иши очилди
12 сентябрь 2024, 18:14

Сирдарёда боғчада нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этган бола бўйича жиноят иши очилди

Мирзаободдаги хусусий боғчада 2 ёшли бола нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этганди. Болалар омбудсманига кўра, болада туғилганида аниқланган камқонлик касаллигини даволаш чоралари кўрилмаган. Ҳолат бўйича тиббиёт бирлашмаси, шифокорлик пункти ва боғча масъулларига жиноят иши очилди.

Сузиш федерацияси мансабдорлари 2 млрд сўмдан ортиқ маблағларни талон-торож қилгани аниқланди
12 сентябрь 2024, 17:38

Сузиш федерацияси мансабдорлари 2 млрд сўмдан ортиқ маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши ёпиқ судда кўриладиган бўлди
12 сентябрь 2024, 17:29

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши ёпиқ судда кўриладиган бўлди

Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишининг ишини ёпиқ режимга ўтказди, бироқ бир неча адвокатлар ва судланувчилар бунга қарши чиқди. Судья бунга сабаб сифатида судда «хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини» айтди.

STO немис бўёғи энди Тошкентда: фасад ва интерьер учун инновациялар
12 сентябрь 2024, 17:00

STO немис бўёғи энди Тошкентда: фасад ва интерьер учун инновациялар

Германиянинг STO фасад ва интерьер ечимлари ишлаб чиқарувчиси Тошкентдаги янги шоурумида 10 фоизлик чегирма билан инновацион материалларни таклиф этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг