11 сентябрь куни 10 йилдан ортиқ вақт давомида Перу президенти бўлган Альберто Фухимори вафот этди. У янги замон диктаторлари ҳақидаги «Манипулятив диктаторлар» китобининг асосий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. «Газета.uz» мазкур асардаги Фухимори билан боғлиқ парчани тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Президент у ерда «Марказий Осиё — Германия» иккинчи саммитида қатнашади.
Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари сони ой давомида 3,5 фоизга, йил давомида эса 20,8 фоизга камайди. Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари икки ойлик пасайишдан кейин ўсишни бошлади. Пойтахтда иккиламчи хонадон нархи ўртача 1 кв метр учун 1128 долларни ташкил қилди.
«Борис» бўрони туфайли кучли ёмғирлар Марказий Европада сув тошқинини келтириб чиқарди: камида 15 киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар сув остида қолди. Польшада табиий офат режими жорий этилди.
Деҳқонобод туманида «КамАЗ»нинг тиркамаси ҳаракат вақтида асосдан чиқиб кетди. Бошқарувсиз қолган тиркама 3 та транспортга урилди. Ҳодисада ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.
Сентябрь охиридан пойтахтдаги дарахтларнинг реестрини шакллантириш бошланади. Экология вазирига кўра, жараён 2,5 йил давом этади. «Бунга 100 нафар волонтёр жалб этилиб, ҳар бирига планшет берилади. Электрон базага дарахтларнинг тури, ҳолати ва бошқа жиҳатлари киритилади», — деди Азиз Абдуҳакимов.
АҚШда президентликка номзод Дональд Трамп гольф ўйнаётган гольф клуби яқинида отишма юз берди. Гумонланувчи ҳибсга олинди, ФҚБ собиқ президентга қарши эҳтимолий суиқасдга уринишни текширмоқда. Бу сўнгги икки ой ичидаги мана шундай иккинчи ҳодисадир.
Inbazar кийим дўкони ходими бошқа бир ходимни калтаклагач, воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. Шундан сўнг дўкон асосчисининг ходимларига хатоси учун куч ишлатгани акс этган видеолари ҳам тарқалди. Раҳбарга нисбатан терговга қадар текширув кетмоқда. Воқеалар ривожи.
Тошкентда 3 эркак фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда. Гаров қарз миқдоридан 3−4 баравар кўп бўлган ва қарз олувчиларга келишилганидан камроқ маблағлар берилган. Улар қамоққа олинган.
Будапешт шаҳрида ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Молдова терма жамоасини мағлуб этди (рақиб жамоа ўтган турда ҳам мағлубиятга учраганди). Аёллар терма жамоаси эса илк мағлубиятини Грузия билан ўйинда қабул қилиб олди.
2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар субсидия ажратилади. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.
Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестри жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Улар ҳар йиллик фаолияти натижалари бўйича баҳолаб борилади. Илмий танловларда ва буюртмаларни шакллантиришда уларнинг рейтинг баҳолаш натижалари кўрсаткичлари эътиборга олинади.
Қорақалпоғистондаги Борсакелмас шўрхок ҳудудида ўтказилган «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафонида 11 та давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди. Улар орасида Nike элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бор. Фото.
Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.
Футзал бўйича мундиалнинг иккинчи куни Ўзбекистоннинг икки қўшниси ўз юришини бошлади: Афғонистон Ангола устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Қозоғистон ўз дарвозабонининг саноқсиз сейвлари эвазига бир очколик бўлди. Душанба куни яна бир қўшни мамлакат — Тожикистон илк ўйинини ўтказади.
Германия канцлерининг Самарқандга ташрифи доирасида 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида миграция, ўта муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор.
Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида водород сульфид сизиб чиққан қудуқда сўндириш жараёни якунланди. Жараёнга Россия ва АҚШдан мутахассислар жалб қилинди. Eriell оқибатларни бартараф этиш давомида жамоатчиликка ҳеч қандай хавф бўлмаганини таъкидлади.
Президент ва Германия канцлери музокаралар ўтказди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг