Марказий ҳарбий округнинг 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари Сардоба туманидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жалб қилинган. Ушбу ишларга округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар ҳам сафарбар қилинган.
Сардобада сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган фуқароларнинг аксарияти зарур ҳужжатларсиз қолишган. Уларни тиклашда аҳолига Давлат хизматлари агентлиги ёрдам беради.
Ҳукумат томонидан 2030 йилгача мамлакатни электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди. Унга кўра, 2030 йилгача электр энергия ишлаб чиқаришни 5900 МВт дан 29200 МВт гача кўпайтириш, табиий газ сарфини қисқартириш ҳамда электр энергияни узатишда йўқотишларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилган.
4 майдан бошлаб Тошкентда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.
Яқин кунларда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2160 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 830 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда. Лабораторияларда 325 мингта тест синовлари ўтказилди.
Тошкент ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 4 майдан фуқароларни қабул қилишни бошлайди.
Никита Макаренко сув тошқинидан азият чеккан сирдарёликлар ва офат ҳудудида фаолият олиб бораётган турли идоралар ходимлари билан суҳбатлашди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2149 тага етди. Кун давомида 31 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.
«Газета.uz» мухбири Никита Макаренко Сирдарёдаги табиий офат ҳудудидан эвакуация қилинганлар жойлаштирилган марказлардан бири — Мирзаобод туманидаги 3-болалар боғчасига ташриф буюрди. Аҳоли шароитдан мамнун, бироқ тезроқ ўз уйларига қайтишни хоҳлашмоқда.
1 май куни тўғон ўпирилиши рўй берган Сардоба сув омбори яқинидаги ҳудуддан «Газета.uz» фоторепортажи.
Наманганда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 10 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2136 тага етди.
2 апрель куни Ўзбекистонда жами 27 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. 59 киши соғайиб, тузалганлар сони 1271 нафарга етди.
Сирдарё вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонини тиклаш жараёнини кўздан кечириб, дамбани мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.
Сардоба сув омбори яқинларида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Дарахт, том ва баландликларга чиқиб олган 20 дан ортиқ киши қутқарилди. Жабрланганлар учун чодирли лагер қурилмоқда.
2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди. У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида аҳоли пунктларида сув тошди, уларнинг аҳолиси эвакуация қилинди.
Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг